Бишкек шаҳар кенгашининг етакчисига нисбатан судгача тергов бошланди

326

Бишкек шаҳар кенгашининг раиси Жанибек Абировга нисбатан «Лавозимни суиистеъмол қилиш» моддаси бўйича судгача текширув бошланди.

Бош прокуратуранинг матбуот хизмати билдиришича, мерияда шаҳар бюджетининг тахминий даромадини қалбаки йўл билан кўпайтирилиб, муниципал хизматларнинг ишларига ижтимоий масалаларни ҳал қилиш ва шаҳар инфраструктурасини яхшилаш учун ажратилган пулларнинг ҳисобидан қўшимча ҳақларни ноқонуний қўшиб беришган.

«Натижада Бишкек шаҳар кенгаши раисининг ва Бишкек шаҳар мерининг бир ойлик маоши 120 000 сом ва 150 000 сомга кўпайтирилиб, натижада 2019 йилдан 2021 йилнинг 1 апрелигача бўлган вақтда давлатга 214 581 700 сомлик зарар келтирган», — деб қўшимча қилди Бош прокуратурадан.

Бош прокуратура бюджет лойиҳасини тасдиқлашда Абиров ноқонуний қўшимча устама ҳақларни қўшиб бериш ҳақидаги масалани муҳокама қилмаганини ҳам қўшимча қилди.

Шунингдек, материаллар бошқа масъул ходимларга нисбатан ҳам рўйхатга олингани таъкидланади, бироқ уларнинг номи ва хизмати аниқ айтилмаган.

Жанибек Абиров ҳақида нималар маълум?

Жанибек Абиров 2018 йили Бишкек шаҳар кенгашининг раиси бўлиб сайланган — кўпчилик коалицияси уни номзод қатори кўрсатгандан кейин 40 депутат овоз берган. Жанибек Абиров 2016 йили шаҳар кенгашига КСДП билан келган.

Абиров икки олий таълим эгаси. ОАВларга берган интервьюсида Абиров шаҳар кенгашига депутат бўлгунча бизнес билан шуғулланганини, бунинг орасида кўмир ташиш билан шуғулланган транспорт компаниясини тузганини айтган.

Унинг отаси Болотбек Абиров — Бишкек иссиқлик электр марказига кўмир етказиш бўйича тендерни бир неча йил кетма-кет ютиб олаётган «Рассвет Компани» компаниясининг асосчиси. Шунингдек, Юстиция вазирлигининг маълумотига кўра, Болотбек Абиров кўчмас мулкни бошқариш ва улгуржи ва ихтисослаштирилмаган савдо-сотиқ билан шуғулланувчи бир неча компаниянинг эгаси сифатида кўрсатилган.

2021 йилнинг мартида Жанибек Абиров 11 апрелда шаҳар кенгашига бўладиган сайловда қатнашиш учун ваколатларини тўхтатганини билдирган. Апрелда ўтиб, бироқ яроқсиз деб топилган шаҳар кенгашига сайловга у «Эмгек» партияси билан №1 бўлиб келган.