Президент Садир Жапаров Россия президенти Владимир Путинга коронавирусни заҳарли қўрғошин билан даволаса бўлиши ҳақида айтиб берди. Бу ҳақда соғлиқни сақлаш ва ижтимоий ривожлантириш вазири Алимкадир Бейшеналиев билдирди.
Вазирнинг айтишича, унга бу ҳақда президент ўзи «куни кеча» айтиб берган.
«Садир Нургожоевич Владимр Путин билан бу ҳақда [Иссиқкўл илдизи] сўзлашганини айтиб берди. Путин «Агар бу восита таъсирли бўлса,. Илмий асосда текшириб, коронавирус билан курашишда фойдаланишни кўриб чиқиш керак» деб айтибди», — деди Бейшеналиев.
Бироқ Жапаровнинг матбуот котиби Эрбол Султанбаев давлат раҳбарлари вирусни ўлимга олиб келиши мумкин бўлган ўсимлик билан даволаш ҳақида расмий учрашувда сўзлашмаганини айтди.
«Президент Садир Жапаров Россиянинг давлат раҳбари Владимир Путин билан аконит (заҳарли қўрғошин) масаласини расмий сўзлашувлар асосида муҳокама қилмаган», — деди у.
Садир Жапаров билан Владимир Путин 24 майда Сочи шаҳрида учрашган. Давлат раҳбарлари қирғиз-рус муносабатларини муҳокама қилишган, 25 майда Жапаровнинг Россияга бўлган сафари қвриб, Қирғизистонга қайтиб келган.
Аконит нима?
Президент Садир Жапаров билан Соғлиқни сақлаш вазири Алимкадир Бейшеналиев коронавирусни даволаш учун Иссиқкўл илдизидан ёки аконитдан фойдаланишга қарор қилишган. Бу ўсимликда аконитин деган заҳарли модда бор.
Аконитин мушакларни тортиштириб, шол қилувчи таъсирга эга, тери, шиллиқ пардалар орқали тез, ичак орқали бундан ҳам тез сингади. Қичитма пайдо қилади ва анестезия хусусиятига эга.
Аконитни ичгандан кейин одамнинг тана ҳарорати пастлайди, аритмия бошланади, бош айланиб одам титрайди. Нафас етмай, юрак тўхтаб қолганда одам ўлиб қолади.
Заҳарланишнинг асосий белгилари: шалоқ оқиб, юрак айланиб, ич кетиши мумкин. Бундан ташқари, нафас олиш қийинлашиб, тана аъзолари жимирлаб, кўз олди қоронғилашади. Юрак тўхтаб қолгандай, одам ҳолсизланиб, муздек тер босади ва томир уриши бузилади, одам ҳушидан кетиб қолиши мумкин. Шу сабаб одамнинг нафаси бўғилиб, юраги тўхтаб ўлиб қолиши мумкин.
Соғлиқни сақлаш вазири Иссиқкўл илдизи бир неча касалликларга — ошқозон саратони, бронхит, ревматизмга ҳам даъво деб билдирган. Аконит ревматизмни даволаши учун дори-дармонлар рўйхатига кирган, бироқ ҳаммаси унинг дозасига яраша бўлади.
Шунингдек, вазир Иссиқкўл илдизи ўлимга олиб келиши мумкинлигини ҳам айтган. ОАВ Соғлиқни сақлаш вазирлигининг раҳбари матбуот анжуманида жонли эфирда уни ичгандан кейин аконитдан заҳарланиш ҳолатлари бир неча марта бўлганини билдирган.
Вазир заҳарли қўрғошинни уй шароитида ҳам фойдаланган одамлар учун жавобгар эмасслигини билдирган. ЖССТнинг миссияси коронавирусни Иссиқкўл илдизи билан даволаш мумкин эмаслигини айтган.