Душанбедан «Манас» аэропортига учиб келган 177 тожик фуқароси ортга қайтарилди

302
Сурат интернетдан олинди

«Манас» халқаро аэропортига Тожикистоннинг Душанбе шаҳридан учиб келган «Сомон Эйр» чартер рейси 26 майда ортга қайтарилди. Унинг ичида 177 тожикистонлик йўловчи бўлган.

Аэропортнинг матбуот котиби Алия Курбанова билдиришича, бу қарор Тожикистон фуқароларига ўлкага кириб-чиқиш вақтинча тақиқланган чеклов қабул қилиниши асос бўлган.

«Қирғизистон ҳудудига тожикистонлик фуқароларнинг киришига вақтинча чеклов киритилиши сабаб 177 тожикистонлик ортга қайтарилди. Улар билан учиб келган 9 чет ўлкалик чегарадан ўтказилган», — деб билдирди Курбанова.

Бундан ташқари, Курбанова самолёт Душанбе шаҳрига 26 майга ўтар кечаси тунги соат 03:17да келганини таъкидлади.

«Озоди» нашри бундан бир кун олдин «Манас» аэропортида Россиядан учиб келган ва у ерга учиб кетишга ҳаракат қилган 100га яқин тожикистонлик ушлаб турилганини маълум қилган. Йўловчиларнинг айримлари мазкур нашрга Тожикистон ҳукумати чегарадаги чекловлар бўйича маълумот бермаганини айтишган.

Курбанова аэропортнинг ичида 100га яқин тожикистонлик бор деган маълумотни тасдиқламади. Унинг айтишича, Қирғизистонга бошқа давлатлардан учиб келган тожикистонликлар бўлиши мумкин, бироқ уларнинг сони анча оз.

Қирғизистон 21 майдан бошлаб Тожикистоннинг фуқароларига қирғиз-тожик чегараси орқали кириб-чиқиш, чегара орқали ўтиш, ўлкада туриш ва транзит юришга вақтинча чеклов киритган. Министрлар кабинетининг бошчиси Улукбек Марипов бундай қарор чегарадаги баҳсли масалалар ҳал қилингунча қабул қилинганини маълум қилган.

Тожик ҳарбийларининг агрессияси

2021 йилнинг 29 апрелида тонгга яқин Тожикистоннинг қуролли ҳарбийлари Қирғизистоннинг чегара яқин қишлоқларига ҳужум қилган. Минглаган одам ўқдан омон қолиш учун уй-жойини ташлаб қочишга мажбур бўлган.

Бу воқеада 36 қирғизистонлик қурбон бўлган — уларнинг орасида 33 турғун, ёш болалар ва ўлканинг ҳимоя қилган уч ҳарбий хизматчи бор. Яна 154 киши яраланиб, Баткен ва Лайлак туманларининг чегарага яқин қишлоқларидан 40 мингдан ортиқ эвакуацияланган.

Фавқулодда ҳолатлар вазирлиги низода умумий 136 турар-жой ва 84 объект жабрланганини маълум қилган.

Қирғизистоннинг бош прокуратураси Тожикистоннинг ҳаракатини ҳарбий агрессия қатори баҳолаган. Шунингдек, Қирғизистоннинг ҳарбийлари ҳимоя мақсадида қуролдан фойдаланганини таъкидлаб, Тожикистон ҳудудидаги аҳоли пунктларига ва бошқа объектларга ҳужум қилмаганини маълум қилган.

Тожикистон расмий ҳукумати жабрланганларнинг сонини очиқ айтмаган, лекин тожик ОАВлари жанжалда 88 тожик фуқароси яраланиб, улардан 20 киши ҳалок бўлганини хабар қилган.

Бундан ташқари, можарода Тожикистон фуқароларига тегишли 14 уй тўлиқ ва уч уй қисман бузилганини билдиришган. Шунингдек, бир қурилиш ва бир мактаб қисман жабрланган.