Бишкек — Ўш йўлида икки машина тўқнашиб 5 киши ҳалок бўлди

297
Сурат: ФҲВ

Бишкек — Ўш автойўлининг 170-чақиримида 26 май куни йўл ҳалокати содир бўлиб беш киши ҳалок бўлди.

Уларнинг орасида бир ёш бола ҳам бор. ФҲВнинг матбуот хизмати билдиришича, Бишкек — Ўш йўлининг Суусамир ҳудудида «Тоёта Камри» енгил машинаси билан «МАН» оғир юк ташувчи машинаси тўқнашган.

Бунинг оқибатида енгил машинанинг ичида кетаётган икки эркак, икки аёл ва бир ёш бола воқеа жойда ҳалок бўлган.

Ҳодиса бўлган жойга ФҲВнинг беш қутқарувчиси бориб, қурбонларнинг жасадини ИИВ ходимларига ўтказиб берган.

Жорий йилнинг 11 мартида Бишкек — Ўш йўлида икки ҳалокат содир бўлиб, икки киши вафот этган. Шунингдек 13 киши турли тан жароҳати олган.