Иссиқкўл вилояти: Онаси Россияда ишлаб юрган 3 яшар бола калтакланиб вафот этди

Жети-Ўгуз туманида калтакланиш натижасида уч ёшли бола вафот этди. Бу ҳақда Иссиқкўл ВИИБнинг матбуот хизмати билдирди.

«15 май куни тахминан соат 12:32лар атрофида Қизилсув қишлоғининг 38 ёшли М.Д. ва 33 ёшдаги М.Г. исмли фуқаролари касалхонага калтакланиб ҳушини йўқотган, танасида кўкарган доғлари бор 3 ёшли болани олиб келишган. Танасидан жароҳат олган бола жонлантириш бўлимига ётқизилиб, кўп ўтмай ҳушига келмай вафот этган», — деб билдиришди ИИБдан.

Воқеа ҳақида милицияга ҳудудий касалхонанинг жонлантириш бўлимидан хабар қилишган. «Калтаклаш» моддаси бўйича судгача текширув бошланди. Мазкур фактнинг сабабини аниқлаш учун воқеа бўлган жойга туман милициясининг тергов гуруҳи жўнаб кетган, суд-тиббий экспертизалар тайинланган.

Суд-тиббий экспертнинг дастлабки маълумотларига кўра, бола ёпиқ мия жароҳати, яъни бошидан ёпиқ жароҳат олган. Хулоса асосида судгача текширув «Соғликка зарар келтириш натижасида одам ўлдириш» моддаси бўйича квалификацияси ўзгартирилган.

Милиция хизмати бола боқаётган 33 ёшли М.Г исмли аёлни қўлга олиб, вақтинча сақлаш жойига киритилди. Гувоҳларни сўроқ қилишда, вафот этган болани онаси гумондорга қолдириб, ўзи Россияга кетгани аниқланган.

Болани қараётган аёлнинг айтишича, 15 майда тахминан соат 12:00 атрофида боланинг тутқаноғи ушлаб, зинадан қулаб тушган,, боланинг танасидаги доғлар у бир неча марта чимдиши натижасида пайдо бўлган.

Гумонланувчи суднинг қарори билан икки ойга қамалди. Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.