250 минг доллар талаб қилишда гумон қилиниб қўлга олинган блогер Улан Жураевга ҳукм эшиттирилди — у 260 минг сом пул тўлайди. Бу ҳақда Бишкекнинг Биринчи май туман суди 25-майда билдирди.
Бунгача Жураев Биринчи май туман судининг қарори билан уй қамоғига чиққан. Суд тушунтиришича, у тергов билан ҳамкорлик қилишга келишгани сабаб эҳтиёт чораси ўзгартирилган эди. Қўлга олинишидан кўп ўтмай, суднинг қарори билан озодликка чиққан.
Мелис Аспеков билан Улан Жураевнинг иши
Фаол Мелис Аспеков ва блогер Улан Жураев МХДҚ томонидан 9-январда қўлга олинган. Тергов версияси бўйича, гумондорлар «Кыргыз темир жолу» давлат давлат ишхонаси раҳбариятини «ишхонани финпол текширади ва раҳбарга қарши митинг уюштирилади» деб қўрқитиб, 250 минг доллар талаб қилишган.
Аспеков билан Жураев қўлга олингандан кейин МХДҚ бу икки одамнинг таҳдидига учраганлар бўлса маҳсус хизматга мурожаат қилишини сўраган. Биринчи май туман суди 10-январда «фуқаровий фаоллар» Мелис Аспеков билан Улан Жураевни 9-мартгача МХДҚнинг тергов изоляторида қолдиришга қарор қилган.
Жураев 2020-йилнинг 4 октябрида ўтган парламент сайловида «Ата Мекен» партиясининг қаторида бўлгани маълум.
Аспеков «Мекенчил» партиясининг аъзоси ва Садир Жапаровнинг сафдоши қатори маълум. Ижтимоий саҳифаларида Жапаровнинг сайловчилар билан учрашувини ёритиб, унинг фойдаси учун ташвиқот қилган.
2020-йилнинг ноябрь Аспеков Садир Жапаровнинг сайлов штабини Чуй вилоят бўлимини бошқара бошлаганини маълум қилган. Штабнинг вакиллари ва Жапаров ўзи ҳам Аспековни жамоага алоқаси йўқлигини айтишган.
2021-йилнинг май ойида МХДҚнинг матбуот котиби фаол Мелис Аспековга нисбатан «фирибгарлик» моддаси бўйича судгача текширув бошланганини хабар қилган.
Судгача текширув фаолнинг ҳаракатларидан жабрланган фуқароларнинг аризалари асосида бошланган. Тергов версияси бўйича, Аспеков Б.Л. исмли аёлнинг қариндошини қамоқдан чиқаришни ваъда қилиб, фирибгарлик билан 15 минг доллар олган.
Шундай ариза МХДҚга жабрланган аёлнинг қизидан ҳам тушган. У Аспеков куёвини турмадан чиқаришга ваъда бериб, алдов йўли билан уйини ўз аёлини номига ўтказиб олганини билдирган.
Шунингдек, Хавфсизлик қўмитаси Мелис Аспековнинг шу каби товламачилик фактларига алоқаси бор ҳолатларни текширишни давом эттирмоқда.
Қўлга олингандан кейин фаол МХДҚнинг ТИЗОсига киритилган. Бироқ ҳозирда Аспеков Бишкекнинг Биринчи май туман судининг қарори билан ТИЗО-1да ўтирибди.
Жорий йилнинг май ойида Аспеков Садир Жапаров сайлов кампаниясига собиқ президент Сооронбай Жээнбеков ва унинг укаси Асилбек Жээнбековдан 10 млн доллар олган деб билдирган. Аспековнинг хати унинг фейсбук саҳифасида берилган.
«[Садир Жапаров] “мен сайловга Жээнбековлардан 10 млн доллар олдим” деб очиқ айтди уялмай. “Уларни қама дейишни тўхтат, улардан бошқа ким берарди?” деб мендан сўрайди. “7 вилоятга 1 млн доллар кетди, Иссиқкўлга 2 млн доллар бердим, ўзимни еримдан оз овоз олсам уят” шундай бўлишини айтди. “Бишкек билан Ўшга 1 млн доллар бердим” деди. “Шундай ҳаром Жээнбековларнинг пулига президент бўлмасанг бўларди” десам, “сен нимани билардинг” деб мендан қоча бошлади», — деб айтилган билдирувда.