COVID-19: Коронавируснинг янги 298 ҳолати рўйхатга олинди ва 8 киши вафот этди

284
Иллюстратив сурат
Иллюстратив сурат

26 майда коронавирусниинг янги 298 ҳолати аниқланди. Унинг ичида лаборатория тасдиқлагани — 246, клиник-эпидемиология тасдиқлагани — 52. Бу ҳақда республика штабдан маълум қилишди.

Ҳудудлар бўйича кўрсаткич:

Бишкек шаҳрида — 144;

Чуй вилоятида — 86;

Иссиқкўл вилоятида — 18;

Ўш шаҳрида — 23;

Жалолобод вилоятида — 5;

Ўш вилоятида — 7;

Талас вилоятида — 2;

Норин вилоятида — 13.

Қирғизистонда COVID-19га чалинган беморларнинг умумий сони 103 000га етди.

Бир суткада 314 бемор коронавирусдан соғайиб, уйларига чиқарилди. Бишкек шаҳрида — 228, Чуй вилоятида — 58, Ўш шаҳрида — 4, Ўш вилоятида — 5, Талас вилоятида — 3, Иссиқкўл вилоятида ва Жалолобод вилоятларида — саккиз бемор соғайди.

Бу билан ўлка бўйича 96 433 киши касалликдан соғайди. Касалхоналарда 1 575 бемор даволанмоқда. Унинг ичидан 420 киши оғир, 90 бемор ўта оғир аҳволда. Уй шароитида эса 2 461 киши даволанмоқда.

Бир кеча-кундузда ўтказилган ПЧР таҳлилларининг сони — 5 374.

Бундан ташқари, охирги суткада Бишкек шаҳрида саккиз COVID-19 юқтирган бемор вафот этди. Қирғизистонда касалликдан 1 765 киши ўлди.

Шунингдек, бир суткада 16 тиббиёт ходими коронавирусга чалинди: Бишкек шаҳрида — 7, Чуй вилоятида — уч, Ўш шаҳрида, Ўш ва Иссиқкўл вилоятларида — икки ходимда аниқланди. Коронавирус юқтирган тиббиёт ходимларининг сони 4 611га етди, ундан 4 541 ходим соғайган.