ИИВ: Сўнгги қўнғироқ куни мамлакатда 4 минг нафарга яқин милиция ходими ишлайди

294

ИИВнинг матбуот хизмати сўнгги қўнғироқ куни ўлкада хавфсизликни сақлашга деярлик 4 мингга яқин ходим сафарбар қилинишини билдирди. Бу қарор муассасанинг онлайн-йиғинида қабул қилинди.

«Милиция ходимлари аҳоли орасида тушунтириш ишларини олиб бормоқда. Аниқроғи, сўнгги қўнғироқ муносабати билан тантанали тадбирларни, табиат қўйнига, шаҳар четига, ресторанларда ўтиришларни уюштирмасликка чақиради. Шунингдек, йўл ҳалокатларини олдини олиш мақсадида вояга етмаганларга автотранспорт воситаларини бермаслик кераклиги эслатилди», — деб билдиришди матбуот хизматида.

ИИВ билдиришича, сўнгги қўнғироқ куни билим бериш муассасалари билан маҳаллий маъмуриятлар ва давлат органлари вояга етмаганлар йиғилган жойларни текширади.

Сўнгги қўнғироқ онлайн-форматда

Ҳукумат 19 майда ўлкадаги эпидемик вазият сабаб сўнгги қўнғироқни онлайн-форматда ўтказиш қарорини қабул қилган. Сўнгги қўнғироқ маросими республиканинг умумий 2 минг 296 мактабида ўтказилади.

«Фан ва таълим вазирлиги битириш кечаси ва сўнгги қўнғироқ байрамини одатий тарзда ўтказишни тақиқлаган. Мониторинг олиб борилмоқда, бизда ҳар бир вилоятга кураторлик қилган мутахассислар бор, улар алоқада бўлиб туради, буйруқни бузганлар, бажармаганлар бўлса бунга йўл қўйган етакчиларга нисбатан диссиплинар чора кўрилади», — деб билдиришди таълим вазирлигидан.

Қоидага бўйсунмай, битириш кечалари ўтказилган ҳолларда тартиб чоралари қўлланилиши таъкидланди.

Соғлиқни сақлаш вазирилиги апрель ойида COVID-19 юқтирганларнинг сони кўпайгани сабаб Бишкек «қизил зонага» кирганини маълум қилган эди. Масалан, ўтган суткада Бишкекда 193 кишида коронавирус аниқланган. Қирғизистоннинг бошқа вилоят ва шаҳарларидаги юқтирганларни солиштирганда бу катта кўрсаткич.

Пандемия бошлангандан бери ўлкада 102 702 COVID-19 юқтирган ҳолат қайд этилди. Коронавирус юқтирган 1 757 бемор вафот этган.

Материални тайёрлаган Нурсултан Усўнов