Министрлар кабинети раисининг биринчи ўринбосари Артём Новиков эгаллаган хизматидан бўшатилиб, Рус-Қирғиз ривожлантириш фондининг бошқармаси раҳбарлигига тайинланди. Бу ҳақдаги қарорга министрлар кабинетининг раҳбари Улукбек Марипов қўл қўйди.
Унга кўра, Рус-Қирғиз ривожлантириш фондининг устави бўйича Новиков фондни 3 йил бошқаради. Фондни олдин бошқарган Азиз Аалиев муддати тугагани сабаб ишдан бўшатилди.
Артём Новиков — 34 ёшда. У Мариповгача ҳукуматни вақтинча бошқарган. Новиковни бу лавозимга президент Садир Жапаров ўтган йилнинг октябрида тайинлаган эди.
Шунингдек, Новиков Сапар Исаков бошқарган ҳукуматда Иқтисод вазирлигини бошқарган. 2020-йилнинг бошидан бошлаб ҳукумат раҳбари Мухаммедкалий Абилгазиевнинг маслаҳатчиси бўлиб ишлаб, бу хизматда унинг истеъфосигача ишлаган.