Ҳукумат Боткенда бузилган объектларни қайта тиклашга Хитойдан ёрдам сўради

344

Министрлар кабинетининг раис ўринбосари Жилдиз Бакашова Хитойнинг Қирғизистондаги элчиси Ду Девен билан учрашди. Бу ҳақда 17 майда муассасанинг матбуот хизмати билдирди.

Бакашова COVID-19 касаллигига қарши вакцина билан таъминлагани учун Хитойга миннатдорчилик билдирди. У аҳолини вакцинациялаш темпини ошириш министрлар кабинети учун муҳим вазифаларнинг бири эканини таъкидлади.

«Қирғиз жамоатчилиги томондан Хитойдан “Sinopharm” вакцинасини гуманитар ёрдам қатори берилиши жуда яхши қабул қилинди. хитой томонга Қирғизистонга бепул 150 минг доза миқдорида вакциналарнинг иккинчи партиясини бериш қарори учун миннатдорчилик билдирмоқчиман», — деди Бакашова.

Унинг айтишича, қирғиз томон Хитой ҳукумати ижтимоий-иқтисодий лойиҳаларни амалга ошириш учун кўрсатаётган грант ёрдамини юқори баҳолайди.

«Вақтдан фойдаланиб Хитой томонга Қирғиз Республикасининг иқтисодини қўллаш учун 54 млн АҚШ доллари миқдорида грант ажратгани учун миннатдорчилик билдиргим келади», — деди министрлар кабинетининг раис ўринбосари.

У Баткен вилоятининг чегарадош қишлоқларида олиб борилаётган қайта тиклаш ишлари ҳақида маълумот бериб, Хитойга қирғиз-тожик давлат чегарасидаги воқеалар натижасида жабрланган аҳолига ёрдам беришга тайёрлигини учун миннатдорчилик билдирди.

Бакашова Хитой томонга мурожаат қилиб, Баткен вилоятидаги инфраструктурани ва ижтимоий объектларни қайта тиклашга ёрдам бериш имкониятини кўриб чиқишни сўради.

Хитой элчиси Ду Девен қирғиз-хитой ҳамкорлиги юқори даражада эканини, Қирғизистон билан Хитой ўртасидаги дўстлик муносабатлари коронавирус пандемиясига қарамай мустаҳкамланмоқда деб таъкидлади.

Ду Девен Хитой томон Министрлар кабинетининг инфраструктура ёки ижтимоий объектларини қайта тиклашга тегишли ёрдам кўрсатиш бўйича таклифларини кўриб чиқишини таъкидлади.

МХДҚ раҳбари Камчибек Ташиев Лайлак туманидаги Максат қишлоғининг турғунлари билан учрашувда жанжал вақтида жабрланган қирғизистонликларнинг уйларини ҳукумат қайта қуриб беришини билдирган эди.

«Биз Тожикистонга зарарни тўлаб бер деб мурожаат қилмаймиз. Ўзимизнинг кучимиз, имкониятимиз етади. Агар, қачонлардир тожик томон қилган ишидан афсусланиб, келтирилган зарарни тўлаб бераман деса, буни ҳам кўриб чиқамиз. Бироқ ҳозирга кунда Тожикистондан ёрдам бер деб сўрамаймиз», — деб билдирган Ташиев.

Қирғизистоннинг президент аппарати ҳам Баткен вилоятидаги қуролли можаро натижасида жабрланган турғунларнинг уйлари тўлиқ бюджет ҳисобидан тикланишини билдирган.

Президент аппарати қайта қуриш мумкин бўлмаган уйлар ҳам бюджет ҳисобидан қурилишини таъкидлаган.

Қирғиз-тожик чегарасидаги қуролли можаро

Қирғиз –тожик чегарасидаги низо 28 апрелда Кўктош қишлоғида жойлашган «Головной» сув тақсимлаш жойида бошланган. Унда тожик томон симёғочларнинг бирига кузатув камера ўрнатишга ҳаракат қилган. Бироқ қирғизистонликлар бунга қаршилик кўрсатиб, икки томон бир-бирига тош отишган.

29 апрелда низо кескин тус солган — чегарадош ҳудудларда миномёт, пулемёт ва автоматлардан фойдаланилган. Икки давлатнинг чегарачилари бир-бирини низо бошланишида айблашган.

Икки давлат ҳукумати бир неча марта отишувни тўхтатиш ва ҳарбийларни чиқариб кетиш ҳақида билдириб, бироқ ярашиш келишуви эрта бузилган.

1 майда икки томоннинг МХДҚ раҳбарлари бошчилигидаги ҳукумат комиссиясининг давлат чегарасини делимитация ва деморкация қилиш бўйича музокараси ўтган. Учрашув якунида томонлар отишувни тўлиқ тўхтатиш ва ҳарбийларни аввалги жойига олиб кетишга келишишган. Шунингдек, томонлар «мақсадли келишувга эришишганини» ва тўрт пунктдан иборат протоколга қўл қўйилганини айтишган.

Бироқ икки давлатнинг МХДҚ раҳбарлари протоколнинг мазмунини очиқ айтишган эмас.

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг маълумотига кўра, 2 майнинг тонгида 34 киши ҳалок бўлиб, 179 одам яраланган. Можаро бўлган ҳудуддан 33 388 Қирғизистон фуқароси эвакуацияланган,уларнинг орасида 19 142си ёш болалар.

ФҲВнинг маълумотига таянсак, Баткен вилоятидаги чегара жанжалида 78 турар-жой жабрланган. Шунингдек, икки мактаб, акушер-фельдшерлик пункт, бир бола боғча, милиция биноси, уч чегара заставаси, ўн ЁҚШ ва саккиз дўкон ёнган ва вайрон бўлган.

Қирғизистонда 2021 йилнинг 1-2 май кунлари миллий мотам куни деб эълон қилинган.