Қирғиз-тожик чегараси: икки тарафдан ҳам қўлга олинган фуқаролар бўшатилди

265
Баткен вилояти. Сурат: Нуризат Мирланбек қизи / Kloop.kg

Қирғиз-тожик чегарасига яқин жойлашган Оқсой ва Ворух қишлоқларида ушланган икки томоннинг учтадан яшовчиси бўшатилиб, ўз ўлкасига чиқарилди.

Ҳукуматнинг Баткен вилоятидаги вакиллигининг матбуот хизмати билдиришича, воқеа 11 майда бўлган. Олдин Тожикистоннинг уч фуқаросини чегарага яқин жойлашган Оқсой қишлоғининг яшовчилари тутиб олишган. Кейинчалик уларни Қирғизистон ҳудудида юрганини сабабини аниқлаш мақсадида милицияга ўтказиб беришган.

Шундан сўнг тожик томон Тожикистоннинг Ворух қишлоғи орқали яйловдан келаётган уч қирғизистонликни ушлашгани маълум бўлган. Мазкур воқеа бўйича Баткен ва Соғди вилоятларининг раҳбарлари телефон орқали сўзлашиб, икки томоннинг куч тизимларининг бошчилари учрашгандан кейин ушланганлар озод қилинган.

«дастлабки маълумотлар бўйича, тожик томон фуқаролари ушлаб олган қирғизистонликлар калтаклангани айтилиб, касалхонага юборилди», — деб билдиришди вакилликдан.

Баткен вилоят ички ишлар бошқармасидан бу бўйича маълумотлар аниқланаётганини билдириб, қўшимча маълумот беришга ваъда беришди.

Аввалроқ Баткен вилоятидаги қирғиз-тожик чегарасидаги қуролли тўқнашувда Лайлак туманининг Интернационал қишлоғининг раҳбари Мирзабек Жумабаевни тожикистонликлар 30 апрелда гаровга олишган. Жумабаев ҳудудга яқин жойда икки қирғизистонлик ҳалок бўлганини аниқлаш мақсадида мазкур қишлоқнинг «Жилой дом» участкасига борганда «тутқунга олган».

Жумабаев 1 майда унгача қўлга олинган тўққиз киши билан бирга бўшатилган.