Депутатлар заҳарли қўрғошин можаросидан кейин соғлиқни сақлаш вазирини ишдан бўшатишни таклиф қилишди

256

Жогорку Кенеш депутатлари 28 апрелдаги йиғинида Соғлиқни сақлаш ва ижтимоий ривожлантириш вазири Алимкадир Бейшеналиевга ишончсизлик кўрсатишди. Уни ишдан четлатиш таклифини 81 депутат қўллаб, 8 халқ вакили қарши чиқди.

 

Бейшеналиев йиғинга келмаган, депутатлар вазир хизматга тайинлангандан тортиб Жогорку Кенешнинг бирорта йиғинига қатнашмаганини танқид қилишди.

«Соғлиқни сақлаш вазирини келиб вакцина бўйича, COVID-19нинг янги штамми бўйича тушунтириш берсин деган масалани бир ой олдин кўтарганман. Қўмитанинг йиғинларига ҳам келмади. Шу ерда ўтирган депутатларни ҳурмат қилиш керак. Тўғри, бу вазирни президент қўллаяпти экан [...] Президентга яқин одамларни олдин ҳам кўрганмиз, аввалги вазирлар ҳам яқин бўлган. Бугунги кунда улар қаерда? Бунчалик осмонда юрмаслиги керак. Бу ерга келиб, ҳисоб берсин», — деди депутат Тазабек Икрамов.

26 апрелда Ижтимоий масалалар, билим бериш, фан, маданият ва соғлиқни сақлаш бўйича парламент қўмитаси Алимкадир Бейшеналиев хизмат лавозимига мос эмас деган қарор қабул қилган. Вазир қўмитанинг йиғинига ҳам келмаган.

Депутат Дастан Бекешев янги Конституция қабул қилингандан кейин вазирлар ҳам депутатларни ҳурмат қилмай қўйишди деган фикрни билдирди. Шунингдек, у Бейшеналиев айрим депутатларни қўрқитаётганини таъкидлади.

«Заҳарли қўрғошин ичишга вақт топади, парламентга келгани вақти йўқ. Президент айтяпти «24 соат ишлаяпти» деб. Эҳтимол улар 24 соат ўша резиденцияда ўтиришар. Бу ерга келиб ҳисоб берсин. Албатта, биз ўзимиз ҳам айбдормиз, Конституцияни ўтказиб олиб — бу авторитар режимнинг кўрсаткичи. Вазирлар ҳам парламентни ҳурмат қилмай қўйди. Керак бўлса бу вазир депутатларга қўнғироқ қилиб «мен сизларни ундай қиламан, бундай қиламан» деб бақиряпти. Бундай бўлмайдида», — деди Бекешев.

Вазирликнинг матбуот хизматидан вазир Бейшеналиев Норин вилоятида иш сафари билан юрганини маълум қилди.

Коронавирусни заҳарли қўрғошин билан даволаш

Вазир Бейшеналиев коронавирусни заҳарли қўрғошин билан даволаса бўлишини айтган амалдорларнинг бири. Президент Садир Жапаров 15- апрелда ижтимоий тармоқлардаги саҳифасида маҳаллий шифокорлар коронавирусни даволаш усулини топганини маълум қилган. Бу усул — заҳарли қўрғошин ёки аконит билан даволаш экани маълум бўлган. Уни тиббиётда қолаверса, терига суриб фойдаланиш ҳам ҳаёт учун хавфли.

Эҳтиёт бўлинглар, бу ўсимлик заҳарли, уни нотўғри дозада ичиш ўлимга олиб келиши мумкин. Заҳарланишнинг асосий белгилари: шалоқ оқиб, кўнгил айниди, ўқчиш ва ич кетиши мумкин. Бундан ташқари, нафас олиш қийинлашиб, тана жимирлаб, кўз олди қоронғилашади. Юрак тўхта қолган каби одам ҳолсизланади, муздек тер чиқиб, томир уриши бузилади, одам эсдан оғиб қолиши ҳам мумкин. Натижада одамнинг нафаси қисилиб, юраги тўхтаб ўлиб қолиши мумкин.

Кейинчалик Facebook Жапаровнинг постларини «ёлғон маълумот» деб ўчирганини билдирган. Бироқ президент аппаратидан Жапаровни заҳарли қўрғошин ҳақидаги билдирувлари «ташқи таъсирларсиз» ўчирилганини айтишган.

Жапаровнинг коронавирус билан оғриганларни заҳарли қўрғошин билан даволаса бўлади деб айтганларини соғлиқни сақлаш вазири Алимкадир Бейшеналиев ҳам қўллаган.

Заҳарли қўрғошин зарарсиз эканини исботлаш учун Бейшеналиев 16 апрелда ўзи ўтказган матбуот анжуманида дамламани ичган. Кейин Бейшеналиев тиббиёт ходимлари заҳарли қўрғошин дамламасини коронавирус билан ва бошқа касалликлар билан оғриган беморларга беришаётганини билдирган.

Мана шу анжуманда Бейшеналиев дамламани ичиш учун илдиздан қанча қўшиш кераклигини президент Садир Жапаров аниқлашини ҳам билдирган.

Бироқ халқаро олимлар «заҳарли қўрғошин» коронавирусдан ва саратон касаллигидан даволамайди деб билдиришди.