«Кампиробод масаласи».Муддатсиз акциянинг иштирокчилари билан учрашувга Ташиев келди

314

«Кампиробод» сув омборининг олдидаги ва четидаги ерларни Ўзбекистонга берилишига қарши чиққан Ўш вилоятининг Ўзган тумани яшовчилари бугун 25 апрелда Куршаб қишлоқ ҳукуматининг стадионида йиғилди. Беш кундан бери давом этаётган норозилик акциясининг иштирокчилари учрашувга МХДҚнинг етакчиси Камчибек Ташиев келди.

Куршабнинг стадионида йиғилганларнинг сони беш юзга яқин, улар «Ата мерос, ота қабри, ер-сувлар халққа тегишли, ҳеч кимга бермаймиз» деган ёзувларни ушлаб туришади. Халқ билан учрашувга ҳукуматнинг Ўш вилоятидаги мухтор вакили, унинг ўринбосарлари ҳам келди. Бундан ташқари, Ўшдан Ўзгангача йўлга йўл патруль ходимлари, стадионда милиция ходимлари қўйилган.

23 апрель куни Ўш вилоятининг Ўзган тумани Қизил-Октябрь қишлоғининг 150га яқин турғуни Кампиробод сув омбори эгаллаган ва четидаги ерларни Ўзбекистонга беришга қарши муддатсиз акция бошлаган. Улар бўз уй тиклаб, МХДҚ раҳбари Камчибек Ташиев келишини талаб қилишган.

Акция иштирокчилари йиғилган халқнинг талабларини биргина президент Садир Жапаров ва МХДҚнинг раҳбари Камчибек Ташиев бажаришини айтишган.

“ Бизга келган маълумот бўйича Кампирободга плотина қурилаётганда СССР даврида икки томонлама шартнома тузилган экан. Ўша шартномани архивдан олиб келиб халққа кўрсатишни талаб қиляпмиз. Иттифоқ давридаги чегара шу бўйича қолсин. Бундан ташқари Ўзбекистон компенсацияларни тўлаб берсин. Кейин бизга қуриб бермоқчи бўлган канални охирига етказсин деган талаб қўйилмоқда» — деган акция иштирокчиларидан бири.

Норозиликка чиққанларнинг айтишича, агар қўшни давлатга ер берилса, халқ яйловсиз ва суғориш сувларисиз қолади.

Қорасувда ўтган норозилик акцияси

МХДҚнинг раҳбари Камчибек Ташиев бошчилигидаги ҳукумат делегацияси 24-25 мартда Ўзбекистоннинг Тошкент шаҳрида чегарани аниқлаш бўйича музокара олиб борган.

30 мартда Ўш вилоятининг Ўзган туманида маҳаллийлар билан учрашган. Унда у Ўзбекистон Кампиробод сув омборининг атрофидан 100 гектар ерни сўраганини айтиб, бироқ Қирғизистон 50 гектарини беришга келишганини билдирган.

Бундан ташқари, Кампиробод сув омборининг плотинаси Ўзбекистонга ўтганини таъкидлаган. Бу қарорни тўғри деб айтиб, сувнинг сатҳи тушгандан кейин маҳаллий уйларни сув қопламаслигини айтган.

Сув омбори масаласи бўйича Ташиев бундан кейин муаммо бўлмайди деб ишонтирган. Сувдан маҳаллий аҳоли фойдалана олади деган.

Бироқ Қорасувнинг Интимак қишлоғининг турғунлари Кампирободнинг ёнига бўз уй тиклаб, Камчибек Ташиев келишини талаб қилишган. Учрашув 19 апрелда бўлган. Унда Ташиев «энг фойдали шартнома тузилганини» билдириб, протокол қабул қилинса, «чегарада жанжал бўлмайди» де ишонтирган.

Шунингдек, махсус хизматнинг раҳбари норозилик намойишларини уюштирганлар кимлигини билишини айтиб, провокация бўлаётганини айтган. Натижада МХДҚнинг раҳбари Ўзбекистонга бориб, протоколни қайтадан кўриб чиқиб, 50 гектарнинг ўрнига 20 гектар ерни алмашишга ҳаракат қилишга ваъда берган.

Муаллиф: Бегайим Талантбекова