Солиқ хизмати раҳбарининг ўринбосари Божхона хизмати етакчисига ўирнбосари бўлди

Давлат божхона хизматининг янги ўринбосари бўлиб Кубанич Шатемиров тайинланди. Тегишли фармонга премьер-министр Улукбек Марипов қўл қўйди.

Божхона хизматининг матбуот бўлими маълум қилишича, Шатемиров муассасанинг рақамлилаштириш тармоғини назорат қилади.

У 2019-йили декабрда Солиқ хизмати етакчисининг ўринбосари бўлиб тайинланган. Шатемиров Давлат мулкни бошқариш фондида ва Давлат технологиялари ва алоқа бўйича давлат қўмитасида ишлаган.

Economist.kg нашри ёзишича, давлат хизматларини автоматлаштириш ва рақамлилаштириш лойиҳасига ихтисослаштирилган. Унинг раҳбарлига остида «Хавфсиз шаҳар», «Электрон счет-фактура» каби бир қанча лойиҳалар амалга ошган.