Рақамлаштиришни ривожлантириш давлат хизмати ўз муассасаларининг бир қатор директорлари ишдан бўшатилганини маълум қилди. Бироқ уларнинг шахсини ва муассасаларнинг номини очиқламаган.
Бунгача бир нечта оммавий ахборот воситалари «Тундук» (Нурия Кутнаева), «Инфосистема» (Руслан Токочев), «Соссервис» (Аман Абдилдаев), «Транском» (Максат Осмонов) ва «Укук» (Улугбек Юсупов) давлат ишхоналарининг директорлари ишдан четлатилгани ҳақида ўз манбаларига таяниб билдиришган.
Нурия Кутнаевани ишдан бўшатилгани ҳақида марказий сайлов комиссиясининг аъзоси Гулнара Журабаева билдирди.
«Агар менга ҳукумат билан IT-мутахассисларининг бирини танла деб айтишса, мен IT-мутахассисларини танлайман. Мен уларга кўпроқ ишонаман. Нурия Кутнаева дунё миқёсидаги мутахассис! У ишга жон-дили билан берилиб ишлаш бутун ўлка учун яхши натижа беришини ўз меҳнати билан исботлади», — деди Журабаева.
Ишдан ҳайдашнинг сабаблари
Давлат хизмати тушунтиришича, бундай қарор рақамлаштиришни тушунтириш хизматига тегишли муассаса ишини таҳлил қилишдан кейин қабул қилинган. Таҳлил айрим ишхоналарда давлат ахборот тизимларини ишлаб чиқиш функциялари такрорланганини кўрсатган.
«Мажбурий бўлмаган моддий ва маъмурий харажатлар аниқланган. Бундан ташқари, айрим давлат ишхоналари ўзини-ўзи молиялаб фаолиятини давом эттирса, қолганлари эса давлат бюджетининг тўғридан-тўғри субсидияси ҳисобидан таъминланишган», — деб билдиришди хизматдан.
Хизматдан ишхона директорлари ҳукумат фармони билан «бошқарув ва штат тизимини оптимизациялаш, шунингдек маъмурий ва операция манбаларини тежаш» мақсадида эгаллаган хизматларидан бўшатилган.
Шунга қарамай, ишхоналар ва ходимлар штат режимида ишламоқда.