Марказий сайлов комиссияси 21 апрелдаги йиғинида «Бир Бол» фракциясининг депутати Кубаничбек Жумалиевни мандатидан маҳрум қилди. Маълумотга кўра, Жумалиев 13 апрелда мандатини ўз истаги билан топшириш ҳақида ариза ёзган.
Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси Жумалиевни 4 февралда «Коррупцияга» ва «Ноқонуний бойишда» гумон қилиб, у 2 ойга тергов изоляторига киритилган.
Махсус хизмат депутат ўзига қарашли Халқаро тиббиёт университетининг фаолиятига лицензияни ноқонуний олганини аниқлаган. Терговнинг маълумоти бўйича, Жумалиев лицензия олиш учун таълим вазирлигига «босим ўтказган».
Шунингдек, МХЖҚ Жумалиевга қарашли одамлар ва хўжалик субъектлари «ноқонуний» бойишган, жиноий даромадларни қонунийлаштирган ва йирик миқдордаги солиқларни тўлашдан қочишган.
Тергов депутат ва унинг атрофидаги одамларга 78 кўчмас мулк объектлари ва турли компаниялар рўйхатга олинганини аниқлаган. Уларнинг орасида «Таатан» ва «Гоин» савдо марказлари, билим бериш ва тиббиёт муассасалари, меҳмонхоналар, кон чиққан жойлар, телерадиокомпания ва темир комбинати бор.
Депутат қамоққа киритилгандан кейин «Бикард» хусусий клиникасида даволаниб чиқишга ҳам улгурган. Кейинчалик Жумалиев давлатга 1 млрд сомни тузган тижорий активлари билан кўчмас мулкларини ўтказиб берган. Биринчи май туман суди буни ва «Жумалиевнинг соғлиғи ва ёшини ҳисобга олиб» 12 апрелда уни ҳеч қаерга чиқмаслик шарти билан бўшатган.
Жумалиев давлатга ўтказган мулкларнинг орасида цемент заводи ҳам бўлган. Депутат уни ўз истаги билан ўтказиб берганини маълум қилган.