Республика штабдан 21-апрелда коронавируснинг янги 306 ҳолати қайд этилганини маълум қилишди. Уларнинг орасидан лаборатория тасдиқлагани — 248, клинико-эпидемиология тасдиқлагани — 58.
Ҳудудлар бўйича кўрсаткич:
- Бишкек шаҳрида — 203;
- Чуй вилоятида — 52;
- Ўш вилоятида — 11;
- Иссиқкўл вилоятида — 16;
- Жалолобод вилоятида — 10;
- Ўш шаҳрида — 5;
- Норин вилоятида — 4;
- Талас вилоятида — 1.
Қирғизистонда COVID-19га чаинганларнинг умумий сони 92 626га етди.
Охирги суткада 161 бемор коронавирусдан соғайиб, уйларига чиқарилди. Бишкек шаҳрида — 97, Чуй вилоятида — 44, Ўш ва Талас вилоятларида — иккитадан, Иссиқкўлда ўн икки, Норин вилоятида — бир, Ўш шаҳрида — уч бемор соғайди.
Бу билан ўлка бўйича 87 390 киши касалликдан соғайди. Касалхоналарда 1 309 бемор даволанмоқда. Уларнинг орасидан 307 киши оғир, 52 бемор ўта оғир аҳволда. Уй шароитида 1 390 киши даволаняпти.
Бир суткада ўтказилган ПЧР таҳлилларининг сони — 5 606.
Бундан ташқари, бир кеча-кундузда Бишкек шаҳрида ва Чуй вилоятида — иккитадан COVID-19 юқтирган бемор вафот этди. Қирғизистонда касалликдан 1 561 киши ўлди.
Шунингдек, бир суткада тўққиз нафар тиббиёт ходими коронавирусга чалинди. Бишкек шаҳрида — беш, Чуй, Ўш, Иссиқкўл вилоятларида ва Ўш шаҳрида — биттадан ходимда коронавирус аниқланди. Коронавирус юқтирган тиббиёт ходимларининг умумий сони 4 369га етди, улардан 4 285 ходим касалликни енгди.