Вазир Бейшеналиев Бишкекда заҳарли қўрғошиндан заҳарланганлар ҳақида изоҳ берди

243

Соғлиқни сақлаш ва ижтимоий ривожлантириш вазирлиги 20 апрелда Бишкекда заҳарли қўрғошиндан (аконитдан) уч киши заҳарлангани ҳақида хабар қилди. Уч киши касалхоналарга оғир аҳволда етказилган. Кейинчалик тунга яқин заҳарли қўрғошиндан заҳарланиб, пойтахтнинг шифокорларига мурожаат қилган тўртинчи одам ҳақида маълум бўлди.

Аконитдан заҳарланиш

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг маълумотига таянсак, 20 апрелда Бишкек травматология ва илмий тадқиқот марказининг токсикология бўлимига 61 ва 56 ёшдаги эр-хотин оғир аҳволда тушган. Уларнинг тахминий ташхиси «Аконитдан заҳарланиш ва аритмоген шок» экани айтилган.

«Беморларнинг ўзлари айтишича, дамламани кўпдан бери дори сифатида ичиб юришган. Турмуш ўртоғида янги шиш пайдо бўлгани сабаб кеча дозасини кўпайтиришган. Тегишли даволанишдан кейин юрак қон-томирларнинг ишлаши яхшиланиб, жабрланганларнинг аҳволи барқарорлашган, интенсив терапия давом этмоқда», — деб билдирди муассаса.

Бундан ташқари, вазирлик Миллий кардиология ва терапия марказининг жонлантириш бўлимига 20 апрелда тушган 63 ёшли юраги ёмон урган киши ҳақида ҳам хабар қилди. Аввалроқ бир қанча ОАВла у заҳарли қўрғошиндан ичган деган маълумот пайдо бўлган.

«Номаълум моддадан заҳарланиш» дастлабки ташхис қўйилган. Зудлик билан биринчи реанимация чоралари ўтказилиб, юрак ва нафас олиш ҳаракати қайта тикланган. Ҳозирги вақтда унинг аҳволи барқарор, интенсив терапия давом этмоқда.

Токсинни аниқлаш учун лаборатор-диагностика таҳлилига қон ва пешоб олиниб, Республика суд-тиббий экспертиза марказига юборилди», — деб билдиришди Соғлиқни сақлаш вазирлигидан.

Кейинчалик ОАВлари заҳарли қўрғошиндан заҳарланган тўртинчи одам ҳақида маълум қилишди. 24.kg нашрининг маълумоти бўйича, 20 апрелда заҳарланган одам Бишкек шаҳар Травматология ва ортопедия илмий марказига тушган. У заҳарли қўрғошинни шифокорнинг тавсиясиз, ўзбилармонлик билан ичгани айтилган.

«Улар бизнинг дамламани олмаган»

Соғлиқни сақлаш вазири Алимкадир Бейшеналиев 21 апрелда журналистларга заҳарланди деган фуқаролар вазир 16 апрель куни жонли эфирда ичган дамламани олмаган деб айтган.

«Бишкек травматология ва ортопедия илмий тадқиқот марказининг токсикология бўлимига комиссия бориб текширган ва бизнинг даволашдан кейин ҳеч қандай ёмонлашув бўлмаганини аниқлаган [...] Жабрланганлар бизнинг дамламадан олмаган. Олдин сўраш керак эди, одамлар нимадан заҳарланганини. Булар саратон касаллиги бор одамлар экан, олдиндан ўзлари ичиб юришган. Ошқозон саратони касаллигига олдиндан заҳарли қўрғошин ичишган. Уларни даволаб юрган одам дозасини нотўғри ҳисобласа керак», — деган у.

Унинг айтишича, заҳарланган тўрт киши ўзбилармонлик билан даволанишган. Эр-хотин заҳарли қўрғошинни саратон касаллиги бўлгани учун ичишган, бироқ 20 апрелда дозасини кўпайтиришган деб қўшимча қилди вазир.

«Кардиологияга тушган эркак киши ҳам ўзбошимчалик билан даволанган. Бишкек травматология ва ортопедия илмий текшириш марказига келиб тушган қария жинсий безидаги шишни ўзича даволаб юрган. Уни бизнинг аконитга ҳеч қандай алоқаси йўқ», — деб, вазир Kaktus.Mediaга берган интервьюсида билдирди.

Вазирнинг айтишича, Иссиқкўл илдизидан заҳарланганлар олдин ҳам касалхонага тушган, бироқ ҳеч ким уларга эътибор бермаган.

«Ўтган йилни оладиган бўлсак, қанча одам заҳарли қўрғошиндан заҳарланиб шифохонага тушган [...] Улар бутун Қирғизистонда даволанишмоқда ва бизнинг аконитга ҳеч қандай алоқаси йўқ. Уларда СOVID-19 аниқланмаган. Саратон касалликларига Қирғизистоннинг барча ҳудудларида ичиш тавсия қилинади», — дейди у.

Шунингдек, вазир Бейшеналиев 16 апрелда ўтган матбуот анжуманида Иссиқкўл илдизининг дамламаси коронавирус билан оғриганлардан ташқари 4-даражадаги (соғаймайдиган) онкологик касалликларга ҳам берилаётганини билдирган. Унинг айтишича, вазирлик дамламани беморлар ўзлари сўраб мурожаат қилишганда беришмоқда.

Иссиқкўл илдизи билан даволаш

Президент Садир Жапаров 16 апрелда ижтимоий тармоқлардаги саҳифасида маҳаллий шифокорлар коронавирусни даволаш усулини топганини маълум қилган. Бу усул — заҳарли қўрғошин ёки аконит билан даволаш экани маълум бўлган. Ундан тиббиётда ва терига суриш ҳам ҳаёт учун хавфли. Кейинчалик Facebook Жапаровнинг постларини «ёлғон маълумот» деб ўчирганини билдирган. Бироқ президент аппаратидан Жапаровнинг заҳарли қўрғошин ҳақидаги билдирувлари «ташқи аралашувсиз» ўчирилганини айтишган.

Жапаровнинг коронавирус билан оғриганларни заҳарли қўрғошин билан даволаса бўлади деб айтганини соғлиқни сақлаш вазири Алимкадир Бейшеналиев ҳам қўллаган.

Заҳарли қўрғошиннинг зарарсиз эканини исботлаш учун Бейшеналиев 16 апрелда ўзи ташкил қилган матбуот анжуманининг жонли эфирида дамлама ичган. Кейин Бейшеналиев тиббиёт ходимлари заҳарли қўрғошиннинг дамламасини коронавирус билан ва бошқа касалликлар билан оғриган беморларга беришаётганини билдирган.

Бейшеналиев матбуот анжуманида дамламани ичиш учун илдизни қанча қўшиш кераклигини президент Садир Жапаров аниқлашини билдирган. Президент аппаратдан 24.kgнинг журналистларига заҳарли қўрғошиннинг дамламаси «Ала-Арча» давлат резиденциясида тайёрланаётгани, бунинг учун алоҳида жой ажратилганини хабар қилишган.

Бундан ташқари, КТРКда коронавируснинг давоси қатори таклиф қилинган заҳарли қўрғошин ҳақида сюжет кўрсатилган. Лавҳада табиб Хашим Зайналиев бу ўсимлик бўйича эксперт қатори сўзлаган. Зайналиевнинг устидан «Ноқонунийлик шифокорлик» моддаси бўйича икки марта жиноий иш қўзғалган, бироқ жабрланганлар ёки уларнинг қариндошлари даволанишдан бош тортишган. 2019 йили апрелда суд табиб Хашим Зайналиевга беморларни даволашни тақиқлаган.

Парламентнинг ижтимоий масалалар, билим бериш, фан, маданият ва соғлиқни сақлаш бўйича қўмитасининг йиғинида соғлиқни сақлаш ва ижтимоий ривожлантириш вазири Алимкадир Бейшеналиевни эгаллаган хизматидан бўшатиб, ўрнига ваколатли одамни тайинлаш таклиф қилинган. Вазирга ишончсизликни 9 халқ вакили қўллаб, қўмитанинг бўлими тегишли хатни премьер-министр Улукбек Мариповга йўллашини билдирган.

Иссиқкўл илдизи ёки аконит ёки бўлмаса курашчи, бойчечаклар оиласига мансуб заҳарли ўсимлик. Тиббий изланишларда «аконит — жуда заҳарли ўсимлик, уни анъанавий тиббиётда фойдаланишга рухсат берилмайди, терига сурса ҳам ҳаёт учун жуда хавфли» деб айтилади.