Ўш шаҳридаги №20 Исхак Раззаков номидаги мактаб-гимназиясининг икки ўқувчисида COVID-19 аниқланди. Мазкур мактаб 19-апрелда икки ҳафталик карантинга ёпилиб, дарслар онлайн ўқитилади.
13-апрелда шаҳарнинг «Олимп» ва «Жетиген» мактабларида ҳам икки ўқувчида касаллик аниқланган эди. Улар опа-сингиллар бўлиб, коронавирусни ота-онасидан юқтиргани айтилган.
Шу сабаб улар билан алоқада бўлганлардан анализ олиниб, бу мактаблар ҳам икки ҳафтага ёпилган. Мактаб масофадан ўқитишга ўтган.
Ўлкада 19-апрелга кўра COVID-19нинг янги 221 холати аниқланди — уларнинг орасидан учови Ўш шаҳрида. Қирғизистонда COVID-19га чалинган беморларнинг умумий сони 92 095га етди, улардан 87 056си соғайиб, 1 555 вафот этган.