16 апрелдаги соғлиқни сақлаш вазири Алимкадир Бейшеналиевнинг матбуот анжуманида Kaktus.media нашри тасвирчисининг аҳволи ёмонлашгани хабар қилинди. Матбуот анжуманида вазир заҳарли қўрғошин илдизини қайнатган.
Соғлиқни сақлаш вазири илдизни қайната бошлаганда бир нечта тасвирчи видеога олиш учун яқин келишган. Kaktus.media нашрининг тасвирчисининг айтишича, буғ чиқа бошлаганда боши айланиб, аҳволи ёмонлаша бошлаган.
Таҳририятга қайтгандан кейин аҳволи оғирлашиб, боши оғриб, кўнгли айниб, қайд қилишгача борган. Шунингдек, матбуот анжуманига қатнашиб, буғдан нафас олган яна бир журналистнинг аҳволи ёмонлашгани маълум қилинган*.
«Кактус» тез ёрдамга мурожаат қилганда заҳарланишга фойдаланувчи таклифларни айтишган. Нашр билдиришича, тасвирчи заҳарли томир сабаб ўзини ёмон ҳис қилганини эшитгандан кейин тез ёрдам хизмати хавотирга тушиб, аҳволи ёмонлашса зудлик билан тиббий ёрдам олиши кераклигини маслаҳат беришган.
Матбуот анжуманига қатнашган яна бир журналистнинг аҳволи ёмонлашганини ҳам таъкидлаймиз.
*«Иссиқкўл томири»дан заҳарланишнинг асосий белгилари: шалоқ оқиб, кўнгил айниди, ўқчиш ва ич кетиши мумкин. Бундан ташқари, нафас олиш қийинлашиб, тана жимирлаб, кўз олди қоронғилашади. Юрак тўхта қолган каби одам ҳолсизланади, муздек тер чиқиб, томир уриши бузилади, одам эсдан оғиб қолиши ҳам мумкин. Бундай ҳолат 2-4 соат давом этиши мумкин. 3,0-6,0 мг дозани ичган одам ўлиб қолиш эҳтимоли бор.
Заҳарли қўрғошин бўйича матбуот анжумани
Соғлиқни сақлаш вазири Алимкадир Бейшеналиев 16 апрелдаги матбуот анжуманида жонли эфирда бу ўсимликни хавфсиз эканини исботлашга ҳаракат қилиб, унинг қайнатмасини ичиб олган. Унинг айтишича, президентга заҳарли қўрғошиндан (аконитдан) дори тайёрлашни унинг отаси Нуркожо Мустали ўғли ўргатган.
«Иситиб ичиш керак. Уйда чой ичгандай, суҳбатлашиб ичавериш керак», — деб Бейшеналиев заҳарли қўрғошиндан тайёрланган суюқликни ичаётиб айтди. Вазир бу заҳарли ўсимликдан тайёрланган дамламани беморларга бериш учун барча касалхоналарга «тефал» (электр чойнак) қўйилди деб мақтанган.
«Иссиқкўл томирининг дозасини аниқлаган ягона одам ҳозирда — бу президент. Мен ҳам қараб аниқлай олмайман, шу сабаб ҳар бир илдизнинг яхши ва ёмон томонлари бор», — деб вазир матбуот анжуманида айтди.
Жапаров 2020 йилнинг апрель ойида қамоқда ўтириб, «заҳарли қўрғошинни» коронавирусга қарши фойдаланиш кераклигини ўша вақтдаги президент Сооронбай Жээнбековга таклиф қилган. Бироқ Жээнбеков унинг таклифини қўллаган эмас. Бейшеналиевнинг айтишича, ўтган йилнинг июль ойида Жапаров унга мурожаат қилиб, коронавирусдан шу ўсимликнинг ёрдами билан соғайганини айтган. Ўша вақтда амалдаги президент турмада жазосини ўтаётган бўлган — у Иссиқкўл вилоятининг собиқ губернатори Эмил Каптагаевни гаровга олиш ва ҳукуматни куч билан босиб олиш иши бўйича судланган.
Бейшеналиев заҳарли қўрғошин кўп дардларга — ошқозон саратони, бронхит, қолаверса ревматизмга ҳам даъво деди. Бунда вазир Садир Жапаров отасининг ва қирғиз халқининг ота-боболарини минг йиллик тажрибасига таянган.
Аввалроқ президент Садир Жапаров «заҳарли қўрғошин» коронавирусдан халос қилишини билдирган.
Соғлиқни сақлаш вазири давлат раҳбарини қўллаб, заҳарли қўрғошин «коронавируснинг иккинчи тўлқинида» фойдаланилган деб айтди — у 2020 йилнинг куз фаслини айтмоқчи бўлгандир. 2020 йилнинг октябрь ойида Садир Жапаров премьер-министр бўлгандан кейин коронавирусдан шу усул билан соғайганини билдирган эди. Унинг айтишича, қамоқда ўтирган вақтда юқумли касалликдан қандайдир бир дори билан даволаниб соғайган. Унинг айтишича, қадимда унинг ота-боболари ошқозон саратонини ҳам шу усул билан даволашган.
ЖССТ миссияси короновирусни заҳарли қўрғошин билан даволаш бўйича фикр билдиришган улгурди — мутахассисларнинг айтишича, бу мумкин эмас. Далилларга асосланган тиббиёт бўйича мутахассис Бермет Бариктабасова «вазир бешинчи протоколга [коронавирусни даволашни] энг заҳарли ўсимликни қўшмоқчи», бу халқ орасида «ит ўлим» деб аталади деб билдирган.
«Иссиқкўл илдизи» ёки «заҳарли қўрғошин» тиббиётда «Жунгар аконити» деб аталади. Аконит заҳарли ўсимликлар қаторига киргани билан анъанавий тиббиёт фойдаланилади. Бироқ «заҳарли қўрғошин»дан тайёрланган суюқликни ичиб вафот этганлар ҳам йўқ эмас.