Бактибек Аманбаев Қирғизистоннинг АҚШдаги элчиси бўлиб тайинланди

296
Бактибек Аманбаев

Ҳукумат аппарати етакчиси Бактибек Аманбаев Қирғизистоннинг Америка қўшма штатларидаги элчиси бўлиб тайинланди. Тегишли фармонга президент Садир Жапаров 16 апрелда қўл қўйди.

Мазкур лавозимда олдин ишлаган Болот Отунбаев эгаллаган хизматидан бўшатилди — у собиқ президент Роза Отунбаеванинг укаси.

Аманбаев 2020 йили бекор қилинган парламент сайловига Жапаров ва Камчибек Ташиев тузган «Мекенчил» партияси қаторида қатнашган.

Октябрдаги тўнтаришдан кейин Жапаров премьер-министрликка тасдиқланганда Аманбаев ҳукумат аппаратининг раҳбари бўлиб тайинланган. Шунингдек Аманбаев янги тайинланган премьер-министр Улукбек Марипов бошчилигидаги ҳукумат таркибида ҳам қолган.

Жорий йилнинг 22 февралида Жапаров яна бир «мекенчилни» хизматга тайинлаган. Депутат Гулнара-Клара Саматни (Клара Кабилова) Қирғизистоннинг Россиядаги элчиси бўлган.