Миллий хавфсизлик бўйича давлат қўмитаси сиёсатшунос Марат Казакпаев давлатга хиёнат қилиш иши бўйича қўлга олинганини тасдиқлади. Иккинчи гумондорнинг номи очиқланмади.
МХДҚ гумонланувчиларнинг иккиси ҳам Қирғизистон миллий хавфсизлигини ички ва ташқи хавфлардан ҳимоя қилиш ҳаракатлари бораётган вақтда аниқроғи, чет эллик махсус хизматлар билан ташкилотларга қарши туриш вақтида қўлга олинганини таъкидлади.
«Рад этиб бўлмас далиллар топилди. Қилинган жиноятлар учун жиноий жавобгарлиги 10 йил бўлиши мумкин. Бу иш миллий хавфсизликка боғлиқ бўлгани сабаб, бу яширин сир бўлиб ҳисобланади», — деб МХДҚдан билдиришди.
Давлатга хиёнат қилди деган гумон билан Қирғизистоннинг икки фуқароси қўлга олингани ҳақида МХДҚнинг матбуот хизмати 13 апрелда хабар қилган.
“«Давлатга хиёнат қилиш» моддаси билан рўйхатга олинган судгача текширув асосида бу жиноятга ўлканинг айрим фуқароларининг иштирокини инкор қилиб бўлмас далиллари топилган», — деб МХДҚнинг билдирувида ёзилган.
Шу билдирувда «жиноий ишга берилган яширин сирнинг даражаси ҳисобга олиниб», қўлга олинганларнинг номи ва ишнинг ҳолатини ошкор қилиш мумкин эмаслиги айтилган.
Бироқ айрим ОАВлари куч тизимларидаги ўз манбаларига таяниб, қўлга олинганларнинг бири — сиёсатшунос Марат Казакпаев эканини билдиришган.
Кейинчалик лойиҳаларнинг етакчиси қатори Марат Казакпаев билан ҳамкорлик қилган «Гуров и партнеры. Централная Азия» веб-сайти сиёсатшунос ҳақидаги маълумот жойлашган саҳифани ўчириб юборган.
Давлатга хоинлик қилиш
Айбланувчи таниқли мутахассис ёки мансабдор шахс бўлгани сабаб «Давлатга хиёнат қилиш» моддаси бўйича ишлар кўп ҳолларда жамоатчиликка очиқланмайди. 2014 йили Қирғизистоннинг собиқ премьер-министри Амангелди Муралиевнинг ўғли Альтинбек Муралиевга нисбатан ҳам шундай модда билан жиноий иш қўзғалган. Ўша вақтда Альтинбек Муралиев ҳукумат аппаратининг халқаро ҳамкорлик бўлимининг етакчиси бўлган.
У давлатга хоинлик қилган деган гумон билан ушланиб, тергов деярлик икки йилга чўзилган. Унда «Дело №” газетаси Альтинбек Муралиев ҳукуматда ишлаганда халқаро разведка хизматларига «Яширин» ва «Умуман яширин» муҳри босилган 400га яқин ҳужжатни ўтказиб берган деб маълум қилган. Айрим ҳужжатларда қўшни давлатлар билан бўлган оғир муносабатлар ҳақида маълумотлар бўлган.
Амангелди Муралиев терговда бошидан охиригача ишнинг материалларида ўғлига қўйилган айбнинг исботи йўқлигини айтиб келган. Шунингдек, Альтинбекка нисбатан босим бўлганини билдирган.
«Ўша гуруҳларнинг ўртасида тепаланиб кетган менинг ўғлим бўлган кўринади. Бошида ушлаган терговчилар «бизнинг сценарий бўйича кўрсатма берсанг сенга енгил бўлади» деб унинг бошини айлантиришган экан. Аввалига унга «бола-чақангга, аёлингга зарар бўлмайди» деб руҳий босим бўлган. Шу сабаб терговга мен ёллаган адвокатларни ҳам бир ойдан ортиқ йўлатишмади. Қолаверса, тергов давомида психотроп воситалардан фойдаланишган кўринади, ўғлим боши айланиб, улар нимани хоҳласа, шундай қилиб видеога гапириб берган. Бироқ ишда бевосита исботланган бирор бир материаллар йўқ. Кейин бу ерда махсус хизмат ўзининг ишини кўрсатиш учун унга «давлатга хоинлик қилди» деганни илишмоқда», — деб билдирган у.
2016 йилнинг бошида пойтахтнинг Биринчи май туман суди Альтинбек Муралиевни айбдор деб топиб, 12 йилга озодликдан маҳрум қилган. Кейинчалик Бишкек шаҳар суди бу муддатни жазосини кучайтирилган тартибдаги қамоқда ўтасин деб 22 йилгача кўпайтирган. 2019 йили Олий суд қамоқ муддатини 10 йилгача қисқартирган.
Марат Казакпаев ким?
Марат Казакпаев журналистларга ўлкадаги сиёсий воқеаларга фикр билдирган одам қатори маълум. 1994 йили Қирғиз миллий университетининг тарих факультетини тугатган. Олий ўқув юртини тамомлагандан кейин шу университетнинг философия ва диншунослик кафедрасида иш бошлаган. Кейин бу сиёсатшунослик факультетига айланган.
Сўнгра у Қирғиз-Рус Славян университетининг халқаро муносабатлар факультетининг сиёсатшунослик кафедрасида ўқитувчи бўлиб ишлаган.
Казакпаев сиёсатшунослик йўналишидаги изланишларга қатнаша бошлаган — «оқ сиёсий технологияларни» ва улардан амалда фойдаланишни ўрганган.