Ўш: Ўсмирни тўппонча билан қўрқитиб тўнаган тўрт гумондор қўлга олинди

318
Гумондорлар

Ўш шаҳридаги Навоий истироҳат боғида 17 ёшдаги турғунни тунашда гумон қилиниб тўрт киши қўлга олинди. Бу ҳақда «Клооп»га Ўш шаҳар ички ишлар бошқармасининг матбуот хизмати билдирди.

Маълумотга кўра, қароқчилар жабрланувчини тўппонча ва пичоқ билан қўрқитиб, Samsung Galaxy A10s русумидаги уяли телефонини тортиб олишган. Милицияга ариза билан 12 апрелда жабрланувчининг онаси мурожаат қилган.

«Ўша куни бу жиноятда гумон қилиниб, Ўш шаҳрининг турғунлари — 2003 йили ва 2002 йили туғилган турғунлари билан Қорасув туманининг Ўттизадир қишлоғининг 2003 йили яшовчиси қўлга олинган. Уларни тинтув қилиш вақтида номаълум русумдаги ўқи йўқ пневматик тўппонча, бир дона маки (пичоқ), «Нокия» русумидаги телефон ва 1 минг 500 сом топилган», — деб билдирди Ўш милицияси.

Ўш ШИИБ бу воқеа бўйича «Қароқчилик» моддаси билан судгача текширув бошланди. Қўлга олинганларнинг учови вақтинча сақлаш жойига киритилган, тўртинчи гумонланувчи вояга етмагани сабаб уй қамоғига чиқарилган.

Йилнинг бошида Ўшда уяли телефонларни ўғирлашда гумон қилиниб Ўзбекистоннинг тўрт фуқароси ушланган. Тинтув вақтида улардан бир нечта телефон, буклама пичоқ ва «Макаров» русумидаги тўппонча топилган.

Сўроқ вақтида гумонланувчилар айбини тан олиб, Ўзбекистонга кетиш фикри бўлганини айтишган. Бундан ташқари, улар Қирғизистон ҳудудига ноқонуний ўтгани аниқланган.