«Ошэлектро»нинг биносини сотишда айбланган «Кадастр»нинг Ўшдаги етакчиси уй қамоғига чиқди

274
«Кадастр» давлат ишхонасининг Ўш филиали раҳбари Иляз Сансизбаев

«Кадастр» давлат ишхонасининг Ўш филиалининг раҳбари Иляз Сансизбаев уй қамоғига чиқди. У МХДҚ томонидан «Ошэлектро» ОҲЖнинг маъмурий биносини арзон сотишда ва хусусийлаштирганликда айбланиб қўлга олинган эди.

Ўш шаҳар суди Сансизбаевнинг эҳтиёт чорасини 7 апрелда кўриб чиқиб, унинг ёшини, Ўш шаҳрида доимий яшаш жойи ва оилавий ҳолатини ҳисобга олган.

«Ошэлектро» ОҲЖ биносининг майдони 600 кв метрни ташкил қилади. У 16,65 сотих ерда жойлашган. Бундан бир йил олдин мазкур бино ким ошди савдосига қўйилиб, 8 млн сомга сотилган.

Махсус хизмат маълум қилишича, Сансизбаев белгиланган тартибни бузиб, кўрсатилган ер участкасига хусусий мулк ҳуқуқи ҳақида Давлат актини ноқонуний чиқарган. У хусусийлаштирилмай вақтинча фойдаланилиши керак бўлган. Мазкур факт «лавозимдан фойдаланиш» моддаси билан рўйхатга олинган.

20 январда «Ошэлектро»нинг собиқ раҳбари Дийканбай Даминов қўлга олинган. Даминов ишхонанинг биносини сотиш бўйича ким ошди савдосини ўтказиб, давлатга 30 млн сом зиён келтиргани аниқланган. Даминов ўзи бу айбларни инкор қилган.