Коронавирусдан олти киши вафот этиб, 145 янги ҳолат қайд этилди

257
Иллюстратив сурат

Республика штаби 12 апрелда ўлкада коронавируснинг 145 янги ҳолати аниқланганини маълум қилишди. Касаллик юқтирганлар орасида тўрт нафар тиббиёт ходими бор.

Ҳудудлар бўйича:

  • Бишкек шаҳрида — 107 (уч ходим);
  • Чуй вилоятида — 25;
  • Иссиқкўл вилоятида — 5 (бир ходим);
  • Жалолобод вилоятида — 3;
  • Ўш шаҳрида — 2;
  • Норин вилоятида — 2;
  • Ўш вилоятида — 1.

Шунингдек, ўтган суткада 103 бемор соғайди. Бишкек шаҳрида — 66, Чуй вилоятида — 29, Ўш шаҳрида беш ва Жалолобод вилоятида уч киши касалликдан соғайди.

Бундан COVID-19дан Бишкек шаҳрида уч, Чуй вилоятида икки ва Иссиқкўл вилоятида бир бемор вафот этди.

Қирғизистонда умумий COVID-19 инфекциясини юқтирганлар сони 90 372га етди — уларнинг орасида 4 307 тиббиёт ходими бор. Касалликдан 86 028 бемор соғайиб, 1 528 киши вафот этди.

Бугунги кунда 983 бемор касалхоналарда даволанмоқда — уларнинг 28и ўта оғир аҳволда. Бундан ташқари, 868 киши уй шароитида даволанмоқда.