Бишкекнинг милицияси НДПК тарғибочиларини «овоз сотиб олишга» гумон қилмоқда

239

11-апрелда Бишкекдаги №1208 сайлов участкасида «Клооп»нинг кузатувчиси милиция НДПК партиясидан икки вакилини қўлга олганини хабар қилди. Уларнинг машинасидан пул ва ташвиқот материаллари топилди.

Шу куни Биринчи май туман ички ишлар бошқармасига мазкур участканинг олдида номаълум киши 1000 сомдан тарқатмоқда деган маълумот тушган. Воқеа бўлган жойда милиция ходимлари Ravon русумидаги машинанинг ичида ўтирган аёл билан эркак кишини ушлашган.

«Машинада Ю.Б. исмли аёл бўлган, тинтув вақтида эса салоннинг орқа ўриндиғида жигарранг халта бўлган. Халтада 18 минг 790 сом, 202 АҚШ доллари, 4 минг рубль, ҳайдовчининг гувоҳномаси ва Э.А. исмли фуқарога тегишли бўлган паспорт топилган. Бундан ташқари, пул ўтказиш бўйича икки квитанция, икки банк картаси ва Ж.Б.га тегишли бир банк банк картаси топилган», — деб берилади Бишкек ШИИБнинг билдирувида.

Биринчи май ТИИБси бу воқеа бўйича «Сайловчиларни сотиб олиш» моддаси билан судгача текширув ишини бошлади.

Марказий сайлов комиссиясининг дастлабки натижалари бўйича, Бишкек шаҳар кенгашига «Эмгек», «Ак Бата», «НДПК», «Ата Журт Кыргызстан», «Ынтымак» ва «Биздин эл» партиялари ўтган.