Ўш: «Клооп» ҳужум иши бўйича милициянинг устидан прокуратурага шикоят қилади

291

«Клооп»нинг мухбирлари Бекмирза Исаков, Алийма Алимова ва кузатувчи Чолпон Кожошеванинг адвокати Муҳайё Абдураупова Ўш ШИИБи ходимлари устидан прокуратурага шикоят қилишини билдирди.

Ўш шаҳрининг №5304 участкаси олдида «Клооп»нинг мобил гуруҳига ҳужум бўлган. Жабрланувчилар милициянинг Оқбура бўлимида сўроқ қилинган.

Абдураупованинг айтишича, қонун бўйича томонларнинг ариза ёзилгандан сўнг милиция талон бериши керак эди. Бу талонда аризанинг қайд этилган рақами ва ЖУРга қайси моддаси билан рўйхатга олингани ҳақида маълумот бўлади.

«Аризаларни ва сўроқ қилган қоғозларнинг нусхаси кузатувчиларга ҳам, мен ҳам адвокат қатори қўрадим, бироқ улар беришмади. «Канселярияга илтимос билан мурожаат қилинглар, уч кундан кейин жавоб берамиз» дейишда», — дейди Абдураупова.

Бундан ташқари, адвокат шикоят қилганларнинг процессуал ҳуқуқи бузилганини айтиб, иккинчи томон билан юзлаштириш бўлмаганини таъкидлади. Абдураупова милициянинг Оқбура бўлимининг ходимлари устидан прокуратурага шикоят ҳужжатларини тайёрламоқда.

11 апрелда соат 12:30лар атрофида №5304 участкасининг олдида «Клооп»нинг мобил гуруҳига ҳужум бўлган.

Кузатувчилар ва мухбирлар шубҳали аёллар гуруҳини видеога олаётганда, уларга номаълум аёл келиб, телефонларини тортиб олган. Бу аёл мухбир тасвирга олганидан норози бўлган. Мухбир иккинчи телефонини олиб чиқиб, воқеани тасвирга олса уни ҳам тортиб олган.

«Клооп»нинг мухбирлари ўша ердаги милиционерлардан ёрдам сўраб, телефонини тортиб олган аёл ҳақида айтишган. Бироқ милиционерлар реакция қилишмаган.

Шундан сўнг можарога номаълум киши аралашиб, у кузатувчининг телефонини тортиб олган. Мухбирлар икки телефонни қайтариб олишган, бироқ бироқ бирини аёл қайтарган эмас.

Кейинчалик бир милиционер икки томонни ҳам шаҳар милициясининг Оқбура бўлимига олиб келган.

Журналистларнинг телефонини тортиб олган аёл милицияга ёзган аризасида ўзини сайловчи деб таништирган. У кузатувчилар унинг рухсатисиз видеога ола бошлагани сабаб телефонларини тортиб олганини айтган. Бироқ кейин милиционерлар келганда телефонни қайтариб берганини билдирган.

Бироқ Абдураупова кузатувчининг телефонини милиция ходимлари қайтариб бермаганини айтди.