«Клооп»нинг кузатувчилари Бишкекдаги бир нечта сайлов участкаларида кўчма урналарнинг муҳрлари нотўғри босилганини билдиришди. Участка сайлов комиссиясининг аъзолари урнага кўк лентани боғлаб қўйишган.
«Маҳаллий кенгашларнинг депутатларини сайлаш ҳақидаги» қонунга кўра, кўчма урналар участка сайлов комиссиясининг раиси ва бошқа аъзолари, номзодларни кўрсатган сайловчиларнинг гуруҳларини, сиёсий партияларнинг, шунингдек номзодларнинг рўйхатини кўрсатган сиёсий партияларнинг вакиллари, кузатувчилар томонидан имзоланган А4 форматидаги муҳр босилган варақ билан муҳрланади (пломбаланади) ва участка сайлов комиссиясининг муҳри билан тасдиқланади деб ёзилган.
«Клооп»нинг кузатувчиси Регина Жоробаева №1318 УСКсининг аъзолари икки урнани ҳам кўк лента билан ўраганини билдирди.
Шундай қонун бузишни №1131 участкадаги кузатувчимиз ҳам билдирди. Кузатувчи УСКнинг аъзосига қонун бузиш бўйича айтганда, унга «нима қилиш кераклигини айтма» деб жавоб қайтарган.
«Ҳурматли кузатувчилар, биз сизлар билан икки кун давомида ишлаймиз. Сизлар нима қилиш кераклиги ҳақида айтманг, илтимос. Шу лента билан боғланади.. Кечда сайлов тугаганда биз уни тўлиқ муҳрлаймиз», — деган УСКнинг аъзоси.
№1018 участка сайлов комиссиясининг аъзолари урнани «олдин шундай қилардик» деб билдиришди. Шундай ҳолат кўплаган участкаларда кузатилмоқда.
Бироқ бизнинг кузатувчилар №1346 ва №1208 сайлов участкаларида кўчма урналар қандай муҳрланиши кераклигини айтишган. Кейин урналар шундай муҳрланган.
Қирғизистонда 10 апрелда бинодан ташқари маҳаллий кенгашларга сайлов ва Конституцияни ўзгартириш бўйича референдум ўтмоқда. Соғлиғи ва хизмати сабаб сайлов участкаларига боролмаганларга УСКнинг аъзолари келишади.
Бундан ташқари, узоқда яшаган ва қамоқда ўтирган фуқаролар ҳам бинодан ташқари овоз бера олишади. Сайлов участкаларида сайлов 11 апрелда 28 шаҳарда ва 420 қишлоқ кенгашида ўтади.