Тадқиқот: ҚРда сўровномага қатнашганларнинг 55%и коронавирусга қарши эмланишни истайди

301

Қирғизистоннинг Соғлиқни сақлаш ва ижтимоий ривожлантириш вазирлиги Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) билан биргаликда текширув олиб борди. Унда Қирғизистон халқининг 55% коронавирусга қарши вакцина олишга ҳақиқатдан тайёр эканини ёки бирор бир даражада вакцина олишга истаги борлигини билдиришган.

Мазкур таҳлиллар 2020 йилнинг декабрь ойидан 2021 йилнинг февраль ойигача уч тўлқин билан ўтказилган.

Вазирликнинг маълумотида, сўров компьютер ва телефон билан махсус тайёрланган дастур орқали йиғилган. Унинг давомида Қирғизистоннинг етти вилоятидан ва икки асосий шаҳри – Бишкек ва Ўшдан маълумот йиғишнинг ҳар бир босқичида 1000 одам сўровномадан ўтган.

Вазирлик коронавирусга қарши эмлашни халқ қўлламаётганидан хавотирда эканини билдириб, вакцина ҳақида жамоатчиликка кўпроқ маълумот бериш кераклигини билдирди.

Сўровномага қатнашганларнинг 52% вакцина ҳақида яхши маълумотимиз бор деб ҳисоблашади. 54% вакцина бўйича таклифларни тушуниш билан қабул қилишади. 40% вакцина бўйича маълумотларнинг аниқлигини баҳолаш жуда мураккаб масала бўлиб қолганини билдиришган.

Қирғизистонда COVID-19га қарши эмлашнинг биринчи босқичи 29 мартда бошланган. Биринчи босқичда Хитойнинг SinoPharm вакцинаси қилина бошлади. Уни биринчилардан бўлиб Соғлиқни сақлаш вазири Алимкадир Бейшеналиев қилдирган. Бунга қадар Соғлиқни сақлаш вазирлиги ўлкага мазкур вакцинанинг 150 минг дозаси бепул келганини билдирган.

Вакцинанинг бу партияси 75 минг кишига етиши керак, сабаби мазкур препарат оралиғи 25-28 кун ичида икки марта қилинади.

Биринчи босқичда тиббиёт, билим бериш, ҳуқуқни ҳимоя қилиш органлари вакилларини эмлаш режалаштирилмоқда. Иккинчи босқичда вакцина ҳамрох касаллиги бор одамларга, аҳолининг ижтимоий томондан кам таъминланган қатламларига, бундан ташқари 60 ёшдан катталарга қилинади. Фуқароларнинг қолган қисмини эмлаш учинчи босқичда олиб борилади. Бугунги кунда 644 киши эмланган.

Муаллиф: Дилде Шатанова