Халқаро қидирувда юрган беш қирғизистонлик Россияда қўлга олинди

35
Қўлга олинган гумондорлар

ИИВнинг Россиядаги вакиллигининг биргаликдаги ҳаракатлари натижасида халқаро қидирувдаги беш кишини қўлга олди. Бу ҳақда ИИВнинг матбуот хизмати билдирди.

Бу йил март ойида ИИВнинг вакиллиги Россиянинг ҳуқуқ тартибот органлари биргаликда халқаро қидирувга берилиб, Москва шаҳрида яшириниб юрганларни аниқлаган.

Биргаликда олиб борилган қўлга олиш ҳаракатлари натижасида Талас, Ўш, Чуй ва Иссиқкўл вилоятида туғилган фуқаролар қўлга тушган. Уларнинг иккиси товламачилик, яна иккиси бебошлик, бири зўрлаш бўйича айбланиб қидирувда бўлган.

Қўлга олинганларнинг ҳаммаси Россиядаги сақлаш жойларига киритилиб, ҳозирда экстрадиция қилиш ишлари қаралмоқда.

ИИВнинг Россиядаги вакиллиги ўша ҳудуддаги халқаро қидирувдаги яна бошқа жиноятчиларни аниқлаш ишларини давом эттираётгани маълумотда айтилади.

Муаллиф: Найзабек Мукамбетов