Бу йил Рамазон ойи 13-апрелда бошланади

323

Қирғизистон мусулмонлари дин бошқармаси бу йил Рамазон ойи 13-апрелда бошланишини билдирди. Кўрсатилган кунлар ой чиқишига қараб бир кунга фарқ қилиши мумкин.

Рамазон ойи ой янгиланган кундан бошланади. Сабаби ой календари Григорян календарига қараганда 11 кунга қисқа. Шу сабаб рўза ҳар йил ўтган йилгига нисбатан 11 кун эрта бошланади.

Рўза тутиш ҳар бир мусулмон бажариши керак бўлган беш фарзнинг бири.

Рўза тутганлар кундузи озиқ-овқатдан, сув ва бошқа ичимликлардан, чилим чекишдан ва жинсий яқинликдан бош тортади. Рўза тонг саҳар бошланиб (тонгги азондан кейин) кун ботганда (шомдан кейин) тугайди.

Руҳий томондан жабрланганлар, ёш болалар, беморлар, қариялар, сайёҳлар, ҳомиладорлар ва бола эмизадиган аёллар рўзадан озод қилинади.

Аввалроқ Қирғизистон мусулмонлари дин бошқармаси коронавирус билан оғриганлар соғлиги йўл қўймаса рўза тутмаслиги мумкинлигини билдирган.

«Агар шифокор беморнинг соғлиги рўза тутишга йўл бермайди деса, унинг сўзларига амал қилиш керак. Агар рўза тутиш одамнинг соғлигига ва ҳаётига хавф солса, уни тўтмаса ҳам бўлади. Бироқ яхши бўлиб қолгандан кейин қарзни қайтариб бериш зарур», — деган муфтиятнинг фатво бўлимининг вакили Бахтияр Токтогази ўғли.

Бундан ташқари, муфтият оғиз берк бўлган вақтда коронавирусга қарши эмланса бўлишини билдирган. Бу рўзани бузмаслигини, бироқ вакцинанинг сифати учун жавоб беролмасликларини таъкидлашган.

Муаллиф: Найзабек Мукамбетов