«Кактус» нашрига Ўш халқаро аэропортидан 4 апрелда учган йўловчилар лавҳа юборишган. Унда авиарейс кечиккани учун йўловчилар норози бўлганини кўриш мумкин.
Йўловчиларнинг «президент учаётгани сабаб 40 дақиқага ёпилди [учиб-қўниш йўлаги]” деб айтган. Бу билдирувдан кейин аёлларнинг бири «аэропортнинг директори шунга хизмат қиламан деб, ёқаман деяпти» деган. Видеода ёш болаларнинг йиғлаётгани эшитилади.
Шунингдек, ойнадан олинган видеода самолётларнинг бири томон кортеж келаётганини кўриш мумкин.
Халқаро «Манас» аэропортининг матбуот хизматидан Ўш аэропортида 4 апрелда соат 15:00да режалаштирилган рейс техник сабаблар туфайли кечикиб учганини билдирди. Бироқ ўша вақтда президент Садир Жапаров учиб-учмаганини тасдиқлаб ҳам, рад ҳам этишмаган.
Аэропортдан бу саволга жавобни президентнинг матбуот хизматидан олса бўлишини таъкидлашган. Бироқ материал берилишидан олдин Жапаровнинг матбуот котиби Галина Байтерекдан изоҳ олишнинг имкони бўлмаган.
Давлат раҳбари Садир Жапаров 3-4 апрель кунлари Баткен ва Ўш вилоятларида иш сафари билан бўлди. Баткенда Жапаров Бужум ҳарбий полигонида ҳарбий машғулотларини кўрди.
Шунингдек, Баткен туманининг Қорабулоқ қишлоғидаги «CASA-1000» лойиҳаси асосида юқори кучланишдаги электр ўтказиш линиясининг биринчи трансформаторининг пойдеворига тамал тоши қўйилди.
Сафарнинг иккинчи кунида президент Афғонистоннинг Кичик ва Юқори Помиридан Ўш вилоятининг Олай туманига кўчиб келган этник қирғизлар билан учрашди.