Республика штабдан 1-апрелда коронавируснинг янги 164 ҳолати аниқланганини маълум қилишди.
Ҳудудлар бўйича кўрсаткич:
- Бишкек шаҳрида — 97;
- Чуй вилоятида — 51;
- Норин вилоятида — 2;
- Иссиқкўл вилоятида — 8;
- Ўш шаҳрида — 4;
- Жалолобод вилоятида — 4.
Қирғизистонда COVID-19га чалинган беморларнинг умумий сони 84 897га етди.
Охирги бир суткада 88 бемор коронавирусдан соғайиб, уйларига чиқарилди. Бишкек шаҳрида — 46, Чуй вилоятида — 32, Ўш ва Иссиқкўл вилоятларида — учтадан, Жалолобод вилоятида — тўрт бемор соғайди.
Бу билан ўлка бўйича 84 897 бемор касалликни енгди. Шифохоналарда 504 бемор даволанмоқда. Уй шароитида эса 688 киши даволаняпти.
Бир сутка ичида ўтказилган ПЧР таҳлилларининг сони — 5 177.
Бундан ташқари, сўнгги бир кеча-кундузда Бишкек шаҳрида COVID-19 юқтирган бир бемор вафот этди. Қирғизистонда касалликдан 1 500 киши ўлди.
Шунингдек, бир суткада Чуй вилоятида ишлаган икки тиббиёт ходими коронавирусга чалинди. Умумий коронавирус юқтирган тиббиёт ходимларининг сони 4 248га етди, уларнинг орасидан 4 197 ходим соғайди.