ИИВ 11-апрелда бўладиган маҳаллий кенгашларга сайлов ва Конституцияни ўзгартириш бўйича референдум олдидан ташвиқот вақтида тартибни қандай назорат қилаётгани ҳақида ҳисоб берди.
Вазирликнинг маълумоти бўйича, ҳозирда 11 мингдан ортиқ милиция ходими сайлов участкаларида тартибни назорат қилмоқда. Шунингдек, 1500 йўл патрул ходимлари бюллетенларни ўлка ҳудудларига етказишга ёрдам бермоқда.
ИИВ қандай фикрда?
ИИВ сайлов қонунларини бузишнинг 78 ҳолатини рўйхатга олган. Ички ишлар вазирининг ўринбосари Октябрь Урманбетовнинг айтишича, 21 жиноят, 15 қонун, 4 қоида бузиш ва 38 факт ЖУРга киритилган.
«Бир факт жиноят белгилари йўқ бўлгани сабаб ҳисобдан чиқарилган, 20 факт текширувда. Қоида бузарликлар бўйича бир факт жиноят белгилари йўқлиги учун ҳисобдан чиқарилса, 14 факт текширувда. Қонунбузарликлар бўйича 4 факт ЖУРга киритилиб, тегишли чора кўриш учун ҳудудий сайлов комиссияларига юборилди. Электрон журналга рўйхатга олинган бошқа 38 факт қонун доирасида қаралади», — деб билдирди ИИВнинг ўринбосари.
ИИВ тергов хизмати етакчисининг ўринбосари Эшимкан ўғли Нурдин овозларни сотиб олиш бўйича 9 материал қайд этилганини билдирди. Барча фактлар бўйича текширувлар олиб борилмоқда.
«Бундан ташқари, Ўш вилоятининг Қорасув туманида бир манзил бўйича оммавий турда рўйхатга туриш факти фош йилинган. Тергов амаллари давом этмоқда», — деб таъкидлади у.
МСК ҳам изоҳ берди
МСКнинг тезкор чора кўриш бўйича координация гуруҳи ҳам қонунбузарликлар бўйича ўз статистикасини олиб боради. МСКнинг етакчиси Шайлдабекованинг берган маълумотига кўра, 30-мартда қонунбузарликлар бўйича 31 билдирув, уларнинг орасидан энг кўпи овоз сотиб олиш устидан тушган.
«Сайловчиларнинг ҳуқуқини бузгани учун — 1, пора олгани учун — 14, маъмурий ресурсдан фойдаланиш учун — 8, таҳдид ва босим учун — 1, номзодларни ёлғон маълумот тарқатиши бўйича — 1, ташвиқаот қоидаларини бузгани учун - 3, сайлов жараёнини молиялашни бузиш учун - 3 билдирув келиб тушган», — деб билдирди Шайлдабекова.
Шайлдабекованинг айтишича, қонунбузарликларнинг яна бир категорияси бор — ташвиқот вақтида маҳаллий кенгашнинг сайловлари бўладиган шаҳарлар билан қишлоқларида кўкаламзорлаштириш ишлари жадаллашган.
Бундай ишлар маҳаллий маъмуриятнинг ёки маҳаллий ўз-ўзини бошқариш органларининг режалаштирган иши қатори партиянинг ёки номзодларнинг рамзларидан фойдаланиш билан ёпиқ ёки очиқ олиб борилади. Бу порахўрликнинг ёки маъмурий ресурслардан фойдаланишнинг белгиси.
«ЫАККТнинг аъзолари ягона усулни ишлаб чиқиш ва партияларнинг ҳамда номзодларнинг бундай ҳаракатларига жавоб бериш зарур», — деб келтирди МСКнинг матбуот хизмати Шайлдабекованинг сўзларини.
Парламент сайлови олдидан «асосий репетиция»
11 апрелда қирғизистонликлар маҳаллий кенгаш депутатларини сайлайди. Сайланган депутатлар маҳаллий миқёсдаги муҳим қарорларни қабул қилади.
Сайлов 28 шаҳар (унинг орасида Бишкек ва Ўшда) ва 420 қишлоқ кенгашида бўлади. Қишлоқ кенгашларига кўпроқ ўз номзодини ўзи кўрсатганлар келса, шаҳар кенгашларига сиёсий партияларнинг номзодлари отланмоқда.
Сайлов натижаси билан 796 депутат 28 шаҳар кенгашда мандатга эга бўлади. Улар маҳаллий миқёсдаги билим бериш, соғлиқни сақлаш, бюджет масалаларини ҳал қилишдан ташқари, қонунларни қабул қилишга ҳам ҳақли бўлади.
Экспертлар маҳаллий сайловларни «Жогорку Кенешга сайловнинг асосий репетицияси» деб аташади. Шу асосида, масалан келаси парламент сайловида ҳукумат партияларини қўллаш ва сайловга келганларнинг фоизини тахмин қилса бўлади.
2020 йилнинг 22 октябрида қабул қилинган Конституциявий қонунга кўра, Жогорку Кенеш депутатларини сайлаш «2021 йилнинг 1 июнигача кечиктирилмасдан, Қирғизистон қонунларига мувофиқ равишда эълон қилиниши керак». Шунингдек, президент Садир Жапаровнинг айтишича, парламент сайлови бу вақтдан кечроқ — 2021 йилнинг октябрь ойида ўтиши эҳтимол.