Сооронбай Жээнбековнинг синглиси товламачиликда айбланмоқда

303
Гулзат Кантўрўева

Собиқ президент Сооронбай Жээнбековнинг марҳум акаси Кантўрў Токтоматовнинг қизи Гулзат Кантўрўева «товламачиликда» айбланмоқда.

Жорий йилнинг 26 февралида Бишкекнинг яшовчиси Ленин ТИИБига нотаниш одамларга 2019 йилнинг август ойида 20 минг долларини ва 450 минг сомини олдириб қўйгани бўйича ариза ёзган. Ариза эгаси уларга чора кўришни сўраган.

Мазкур факт жиноятларнинг ягона реестрига «Товламачилик» моддаси билан рўйхатга олиниб, судгача текширув бошланган.

Тергов ишларининг давомида милиционерлар гумондорларнинг бири қатори Гулзат Кантўрўевани қўлга олишган. Ленин туман судида унинг эҳтиёт чораси қаралиб, гумондор бир ойга уй қамоғига чиқарилган.

Ленин ТИИБдан билдиришларича, судгача текширув давомида Кантўрўева ариза эгасига пулларни тўлиқ қайтариб берган.

Кантўрўева 51 ёшда, у Жусуп Баласағин номидаги Қирғиз миллий университетининг Иқтисод факультетининг «Банк» кафедрасини бошқаради.

Токтомаматов — собиқ президент Сооронбай Жээнбековнинг туғишган акаси. У 2017 йили 70 ёшида инсультдан вафот этган. Унинг номи Жалолобод шаҳридаги Халқаро университетга берилган.

Муаллиф: Нурпейил Ашур қизи