Бишкек — Ўш йўлида мудофа вазирлигининг ҳарбий машинаси ағдарилиб қўшиқчи вафот этди

371

Бишкек — Ўш автомашина йўлининг Чуй вилояти Жайил туманидаги қисмида 29 мартда «КамАЗ-Вахтовка» русумидаги машина ағдарилиб, бир киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда ФҲВнинг матбуот хизмати билдирди.

Йўл ҳалокатига ҳайдовчини рулни бошқаролмай қолгани сабаб бўлган.

«Йўл ҳалокати натижасида 1981 йили туғилган аёл ҳалок бўлиб, 5 киши турли тан жароҳати олган. Воқеа бўлган жойга қутқарувчилар билан тез ёрдам хизмати жалб қилиниб, қутқарувчиларнинг марҳумнинг жасадини машинадан чиқариб беришган», — деб айтилади маълумотда.

Бир қанча ОАВлари йўл ҳалокатида қўшиқчи Нурзат Ажигожоева ўлганини ёзди. У қуролли кучларнинг оркестрида қўшиқ айтган. Ажигожоеванинг ортида уч нафар фарзанди ва турмуш ўртоғи қолди.

Мудофаа вазирлигининг матбуот котиби «Клооп»га билдиришича, Қуролли кучлар армиясининг артистлари ўлканинг Жанубий-ғарб қисмига кўчма концерт қўйишга кетишаётганини тасдиқлаган.

Баткеннинг Бужум қишлоғида 1-3 апрелда «Хавфсизлик 2021» номли ҳарбий машғулотлар бўлади. Унга 600га яқин ҳарбий ва 100дан ортиқ ҳарбий техникалар қатнашади. Мудофаа вазирлиги ҳалокатга учраганлар ҳарбийларга байрамона кайфият тақдим этиш мақсадида келишаётганини билдирди.

«Биз сизларни кутдик, чой ичиб олайлик»

Воқеа бўлган машинанинг ичида қўшиқчи Нурчолпон ҳам бўлган. У ҳалокатдан кейин олинган видеоларни Instagram саҳифасига жойлади. Видеода унинг чап қошининг устига бинт ёпиштирилиб, эгнидаги кўйлагида қоннинг доғларини кўринади.

Нурчолпон улар Тоқтоғулга кетишаётганда ҳалокатга учрашганини айтган. Бу ерга қутқарувчилар келиб, уларни Қораболтадаги касалхонага олиб кетишган. Бироқ жабрланганлар бир неча соат давомида тегишли тиббий ёрдам олишолмаганини билдирган.

«Қораболанинг касалхонасини коридорида кутиб ўтирибмиз. [...] Бизга тез ўз вақтида керакли ёрдамни беришолмагани жуда ачинарли», — деган у.

Қўшиқчи Нурчолпоннинг Инстаграм саҳифасининг скрини

Қўшиқчи қиз яна бир видеосини тез ёрдам машинасида олган. Унда у тиббиёт ходимлари «чой ичиб олайлик» деб йўлда тўхтатишганини айтган.

«Тез ёрдам машинасини йўлга тўхтатиб «биз сизларни кутдик, қорнимиз очди, овқатланиб олайлик» дейишди. Бизни ташқарига чиқаринглар десак, эшикни очишмаяпти», — деган.

Натижада улар тез ёрдам машинасидан тушиб, ўзларининг автомашинаси билан касалхонага кетишаётганини билдирган.

Қўшиқчи Нурчолпоннинг Инстаграм саҳифасидан скрин