Қорасув туманининг Тўлўйкўн қишлоғидаги Дача участкасида жойлашган Оқбура дарёсидаги кўприкдан 26 ёшли қиз ўзини ташлаб ҳалок бўлди. Милиция «Ўз жонига қасд қилиш» моддаси билан судгача текширувни бошлади.
Ўш ВИИБининг матбуот котиби Жениш Аширбаев маълум қилишича, кўприкни устида турган қизни дам олишга борган турғунлар кўриб қолишган. Уларнинг бири қизни қутқаришга ҳаракат қилганда, у ўзини ташлаб юборган. Воқеани гувоҳларнинг бири тасвирга олган.
«Болаларнинг бири қизни ёнига эмаклаб борган. Қизга етганда у ўзини ташлаб юборган. Шу вақтда марҳум бу томонда йигити билан дўстини кўриб қолиб, ўзини ташлаб юборди деган тахминлар бор», — деди Аширбаев.
Милиция қиз билан йигит аввалроқ «аразлашиб қолган» деган версия ҳам қаралаётганини қўшимча қилди.
Марҳум ЎшДУнинг тиббиёт факультетини тугатиб, Россиянинг Тюмен вилоятида яшаган ота-онасининг ёнига кетиб, 24 мартда қайтиб келган. Қиз Россия фуқароси бўлган.
Ўтган йилнинг ноябрида Ўш шаҳрида жойлашган Сулаймон-Тоғидан 20 ёшли қизнинг жасади топилган. Дастлабки маълумотларга кўра у ўз жонига қасд қилган.
Муаллиф: Махабат Мамирова