Коронавируснинг янги 100 ҳолати қайд этилди, вафот этганлар йўқ

279

Республика штаб 26-мартда ўлкада коронавируснинг 100 янги ҳолати аниқланганини маълум қилди. Касаллик энг кўп Чуй вилоятида ва Бишкек шаҳрида рўйхатга олинган — 46 ва 45.

Шунингдек, Иссиқкўл вилоятида беш, Ўш вилоятида икки, Жалолобод ва Баткен вилоятларида биттадан кишида COVID-19 касаллик аниқланди.

Охирги суткада коронавирусдан 62 бемор соғайди. Касалликдан Бишкек шаҳрида — 36, Чуй вилоятида — 23, Ўш шаҳрида икки ва Норин вилоятида бир бемор соғайди.

Қирғизистонда умумий COVID-19 инфекциясини юқтирганлар сони 87 858га етди. Уларнинг орасидан 84 469 бемор соғайиб, 1 494 киши вафот этди.

Бугунги кунда касалликдан 505 бемор касалхоналарда даволанмоқда — улардан 19 киши ўта оғир аҳволда. Шунингдек, 446 киши уй шароитида даволаняпти.