Депутат Дастан Бекешев фаолларга нисбатан кузатув ва ижтимоий тармоқлардаги постлари учун таъқиблардан ғазабланди

237

Жогорку Кенешнинг 25 мартдаги йиғинида депутат Дастан Бекешев ҳукуматни ўлкадаги муаммоли масалаларни ҳал қилиш «йўлларини беришга» чақирди. Унинг айтишича, ҳозирда Қирғизистон навбатдаги инқирозга юз тутаётган вақтда ҳуқуқни ҳимоя қилиш органлари фаолларга ва «барабан чалганларга» қарши курашиш билан машғул.

Фаолларга қарши кураш

Бекешевнинг айтишича, ўлкада ўғирлик кўпайиб, жиноятчилар «кузатув камераларидан қўрқмай, тунда уйларга киришмоқда». Халқ вакили таъкидлашича, ҳуқуқни ҳимоя қилиш органлари шундай муаммоларга қарши курашиш ўрнига фаолларга билан овора.

«Ҳуқуқни ҳимоя қилиш органлари қаёқдаги фаоллар ортидан тушиб, нима қилаётганини кузатишмоқда*. Барабанларни ким чалаётганини қараб, кузатишади. Кулгини келтирмай ҳақиқий муҳим масалаларни ҳал қилиш устида ишланглар. Фейсбукда бир нарса ёзиб қўйганларни турмага тиқиб, ўғриларни бўшатишмоқда», — деди у.

* Қирғизистонда сўнгги ойларда фаолларга, айниқса Конституциянинг янги лойиҳасига қаршилик билдирганларга нисбатан босим анча кучайди. Масалан, ана шундай фаолларнинг бири Тилекмат Курўнов фейсбукдаги билдирувлари учун қўлга олинган — ҳуқуқ ҳимоячилари Курўновнинг маълумотларида «Ҳукуматни куч билан босиб олишга чақириқлар» борлигини айтишмоқда. Фаол Бишкек шаҳридаги №1 тергов қамоғига бир ойга қамалди.

** 23 мартда Жогорку Кенешнинг профиль қўмитасининг йиғинида ички ишлар вазирининг ўринбосари Мирлан Каниметов, юрист Сания Токтогазиеванинг уйига милиция ходими уни суҳбат учун чақиришга яшаган жойини аниқлаш учун келганини билдирган. Каниметовнинг айтишича, милиционер Эркинлик бульварининг турғунлари берган ариза асосида шундай чора кўрган. Ариза эгалари якшанба кунлари ўтаётган «барабанлар чалиниб, тинчимизни олган» қонунийлик учун пиёда юришларга норозилигини билдиришган.

Ўлкадаги инқирозлар ҳақида

Бекешев ўлкада «паспорт кризиси» эълон қилинганини, бунинг оқибатида фуқаролар — масалан, чет ўлкада ўқиган талабалар, чет ўлкада тиббий ёрдамга муҳтож беморлар кетолмаётганини таъкидлади. «Паспортнинг бланклари йўқ. Қандай инқирозга дуч келганимизни қаранглар. Давлат стандартидаги ҳужжат йўқ», — деди у.

* Аввалроқ Давлат рўйхатга олиш хизматининг раҳбари Акин Мамбеталиев ўлкада «паспорт кризиси» юзага келганини билдирган. Унинг айтишича, муассасада 20 минг бланк қолган, ундан 16 минг ишлатилмоқда. Шу сабаб ДРХ биометрик умумий фуқаролик паспортларни беролмаяпти. Муассаса ҳужжатлар 1 майдан бошлаб берилишини билдирган, бироқ иқтисод ва молия вазирининг ўринбосари Данияр Иманалиев умумий фуқаролик янги паспортларни бериш сентябрда бошланиши мумкинлигини билдирган.

«Паспорт инқирози» сабаб премьер-министр Улукбек Марипов 9 мартда уларнинг яроқлилик муддатини 2021 йилнинг 1 сентябригача узайтирган:

  • 2004 йилги ўлка ичидаги ва давлатдан ташқарида юрган Қирғизистон фуқароларининг паспорти;
  • 2006 йилги русумдаги давлат ичида ва ташқарисида юрган Қирғизистон фуқароларининг умумий фуқаролик паспорти.

Бекешев ўлка энергетика инқирозига ҳам яқинлашиб қолганини*, бироқ ҳукумат бу масалани ҳал қилмаётганини таъкидлади.

* 24 мартда энергетика ва енгил саноат вазири Кубаничбек Турдубаев Тоқтоғул сув омборида сувнинг ҳажми хавфли даражага етиб қолганини билдирган — ГEС Қирғизистонни 40-50% электр энергияси билан таъминлайди. Вазир ҳолатдан чиқиш учун ҳукумат тегишли чоралар кўра бошлаганини тушунтирди. Турдубаев шундай чоралардан бири Қозоғистон ва Ўзбекистондан электр энергиясини импорт қилиш — импорт мартнинг бошида бошланган.

«Бу масалани қандай ҳал қиламиз, энди нима қилиш кераклигини ҳеч ким айтмаяпти. Инфляция ўсиб, озиқ-овқат қимматламоқда. Бу масалани муҳокама қилганмиз, бироқ ҳамон ҳукумат билан президент томонидан ҳеч қандай қарор қабул қилинмади», — деди у.

Бекешев янги Конституция қабул қилингандан кейин «давлат ўнгланади» деб ўтирмай, мазкур «масалаларни ҳозир ҳал қилиш кераклигини» таъкидлади.

«Паспорт кризиси ва ишсизлик бўйича катта илтимосим бор, энди нима қиласизлар, йўқ деганда масалани ҳал қилишнинг бир йўлини, йўналишини беринглар? Ўлка бундай яшай олмайди, ортга кетяпмиз»,— деди депутат.