Қамчибек Ташиев қирғиз-ўзбек чегарасини муҳокама қилиш учун Тошкентга кетди

345
Камчибек Ташиев

Миллий хавфсизлик давлат қўмитасининг раиси Камчибек Ташиев бошқарган ҳукумат делегацияси 22 мартда Ўзбекистоннинг Тошкент шаҳрига учиб кетди. У ерда 24-25 март кунлари қирғиз-ўзбек чегарасини делимитация ва демаркация қилиш масаласи бўйича ҳукуматлар аро музокаралар бормоқда.

Ҳукуматнинг матбуот хизмати билдиришича, ўзбек делегациясини премьер-министр Абдулла Арипов бошқаради.

12 мартда президент Садир Жапаров Ўзбекистонга давлат ташрифи билан бориб, қўшни давлат раҳбари Шавкат Мирзиёев билан учрашган. Икки давлат раҳбари қирғиз-ўзбек чегарасидаги асосий масалаларни уч ойлик муддатда ҳал қилишга келишишга эди.

МХДҚнинг раиси Ташиев бошчилигидаги ҳукумат делегация 18 мартда Тожикистоннинг Гулистон шаҳрига бориб, қирғиз-тожик чегарасини аниқлаш масаласини муҳокама қилишган. Тожикистон ҳукумат делегациясини махсус хизматнинг раҳбари Саймумин Ятимов бошқарган.

Қирғиз-ўзбек чегарасининг узунлиги 1 314 километрни ташкил қилади — унинг 1 170си аниқланган. 976 километр қирғиз-тожик чегарасининг 519да делимитация ва демаркация ишлари тугатилган, қолган қисми аниқланмаган.

Чегаранинг аниқланмаган ҳудудидаги сув, ер ресурсларидан фойдаланиш, чегарадан ноқонуний ўтишга боғлиқ жанжаллар сабаб чегарадош қишлоқларда келишмовчиликлар кўп бўлади.