Иссиқкўл вилоятининг ривожлантириш фонди 2015 йилдан 2020 йилгача давлатга 150 млн сом зиён келтирган. Бу ҳақда Бош прокуратуранинг матбуот хизмати билдирди.
Ривожлантириш фонди нима бўйича гумон қилинмоқда?
Прокуратурадан билдиришларича, фонд «Кумтор Голд Компани» ишхонасидан ҳар йили тушган пулдан самарали эмас, фойдасиз харажатларга сарфланишига йўл қўйган.
* Иссиқкўл вилоятининг ривожлантириш фондининг асосий мақсади — Иссиқкўл вилоятида ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурларини бюджетдан ташқари маблағлар билан молиялаган.
«Фонднинг маблағлари узоқ муддатдан бери вилоятнинг ижтимоий-иқтисодий томондан ривожланишига алоқаси йўқ бошқа мақсадларга асоссиз фойдаланилган», — деб айтилади Бош прокуратуранинг билдирувида.
Прокуратура берган маълумот бўйича, турли объектларнинг қурилиши ва таъмирлаш ишларини молиялаш сметалари тегишли лойиҳалаш-смета ҳужжатларисиз тузилиб, тасдиқланган. Уларни фондининг бошқарув органларининг ходимлари ўзларининг субъектив қарорлари бўйича тузиб қўйишган.
Бироқ бу ишларга ажратилган пуллардан мақсадли фойдаланишни ҳеч ким назорат қилмаган, бунинг натижасида пулларнинг катта қисми қалбаки ҳужжатларни тузиш билан ҳамёнга тушиб турган.
«Юқоридаги ҳолатлар, давлатнинг маблағларини жисмоний шахсларнинг назоратига ўтказиб бериш орқали ўзлаштириш учун фондининг бошқарув органларида доимий коррупция схемаси тузилгани очиқланади», — деб таъкидлашади бош прокуратурадан.
Назорат органи бу иш 5 мартда ЖУРга «Коррупция» моддаси билан рўйхатга олиниб, материалларни текшириш учун МХДҚга ўтказилганини маълум қилди.
Ўтган йилларда ҳам фонд бир неча марта коррупция жанжалларининг ўчоғи бўлди. Масалан, 2020 йилнинг декабрь ойининг бошида бош прокуратура Иссиқкўл вилояти ривожлантириш фондининг бошқарув дирекциясининг ходимлари давлатга 13 млн сом зиён келтиришганини маълум қилган.
Улар 2015-2019 йиллар оралиғида турли объектларни қуриш шартномаларини тузиб, ҳужжатларда айрим ишларнинг нархини ортиқча ёзиб, амалда бажарилмаган ишларни кўрсатишган.
Фондга пул қаердан келади?
Иссиқкўлни ривожлантириш фондининг пуллари «Кумтор Голд Компани» ЁҲЖ томонидан берилган «Исик-Кол салими»нинг ҳисобидан ва Қирғизистон қонунига қарши келмаган бошқа маблағлар ҳисобидан йиғилади.
Қумтўр конини ишлатган «Кумтор Голд Компани» ишхонаси ҳар йили мазкур фондга бир йиллик даромадининг 1% тўкади. 2020 йили Иссиқкўл ривожлантириш фондига компаниядан 781 млн сом келиб тушган.