Хўжандда қирғиз-тожик чегара масаласи муҳокама қилинади — МХДҚ

347

15-18-мартда Тожикистоннинг Соғди вилоятининг Хўжанд шаҳрида чегара масалаларини муҳокама қилиш бўйича Қирғизистон ва Тожикистоннинг махсус хизматлари раҳбарларининг йиғини бўлиб ўтади. Бу ҳақда МХДҚ маълум қилди.

Махсус хизматининг маълумотига кўра, Қирғизистон МХДҚнинг раиси Камчибек Ташиев Тожикистоннинг миллий хавфсизлик қўмитасининг раҳбари Саймумин Ятимов билан учрашади.

«Бу махсус хизмат раҳбари қатори уларнинг биринчи учрашуви бўлиб ҳисобланади, шу сабаб чегарани делимитация ва демаркация қилиш масаласини муҳокама қилишдан ташқари икки томонлама ҳамкорлик асосида бошқа муҳим масалаларни муҳокама қилиш режалаштирилган», — деб билдирди МХДҚнинг матбуот хизмати.

Чегара масалаларидан ташқари, Ташиев Ятимов билан икки давлатнинг хавфсизлигига хавф солувчи ҳолатларга биргаликда қарши туриш масаласини ҳам муҳокама қилади.

Чегара муаммоси

Қирғизистон билан Тожикистоннинг чегарадош ҳудудларидаги можаролар кўп йиллардан бери давом этади. Давлат чегара хизматининг маълумотига кўра, 2020-йили Қирғизистонни қўшни давлатлар билан чегарасида 12 марта жанжал бўлган. Улардан 9 воқеа қирғиз-тожик чегарасида ўрин олган.

Қирғиз-тожик чегарасининг узунлиги 976 километрни ташкил қилади, ундан 519 километри бўйича делимитация ва демаркация ишлари тугатилган, қолган қисми аниқланмаган. Чегаранинг баҳсли қисмидаги сув, ер ресурсларидан фойдаланиш, чегарадан ноқонуний ўтишга боғлиқ жанжаллар сабаб чегарадош қишлоқларда можаро тез-тез содир бўлади.