Қирғизистон Ўзбекистоннинг Сўх анклавига коридор бермайди — ҳукуматнинг Боткендаги вакиллиги

310
Сурат: Ҳукуматнинг Баткен вилоятидаги вакиллигининг матбуот хизмати

Қирғизистон билан Ўзбекистоннинг Сўх анклавига «коридор беради» деган маълумот тўғри эмас. Бу билдирувни ҳукуматнинг Баткен вилоятидаги вакиллиги 14 мартда билдирди. Шунингдек, вакиллик қирғизистонликларни нотўғри маълумот тарқатиш билан салбий фикрлар яратмасликка чақирди.

Маълумотга кўра, бу вақтгача пандемияга сабаб ёпилган Қадамжой туманидаги «Кайтпас» назорат ўтказиш бекати қайта очилиб, икки давлатнинг фуқаролари қоида бўйича чегарадан ўтишади.

«Ўзбекистон фуқаролари Қирғизистонга «Кайтпас» ўтказиш пункти орқали кириб, Сўх туманигача Қирғизистон ҳудуди орқали юриб, “Ўтукчу” назорат ўтказиш бекатида яна текширилиб Ўзбекистоннинг Сўх туманига киришади», — деб маълум қилди муассаса.

Бундан ташқари, вакиллик «Кайтпас» ўтказиш бекати очилса, Қадамжой ўтказиш жойида чегарадан ўтадиган одамларнинг ҳаракати камайишини таъкидлади. Шунингдек, Қадамжой шаҳридан Чечме қишлоғигача аҳоли пунктларини оралаб ўтган трассада автомашина тирбандликлари ҳам бартараф бўлишини қўшимча қилди.

Бу вақтгача президент Садир Жапаровнинг матбуот котиби Галина Байтерек қирғиз томон Сўх анклавига транспорт ва авиақатновларни очишга тайёр деган маълумот тарқатган. Унинг ўрнига Ўзбекистон Ункур-Тоғни беради деб билдирган.

Мазкур хизмат буни бундан икки кун олдин Жапаровни Ўзбекистонга бўлган давлат сафари якунида билдирган ва анклавнинг яшовчилари давлат чегарасидан эмин-эркин ўта олишади деб таъкидлаган.

Байтерекнинг билдируви ижтимоий тармоқларда норозиликка сабаб бўлди. Айрим фойдаланувчилар «Қирғизистон Ўзбекистоннинг Сўх анклавига коридор берибди» деб тушунишган, бошқалар эса «Ўнғор тоғ Қирғизистонга қарашли бўлган» дейишган.

Жапаров Ўзбекистонга 11-12 мартда давлат ташрифи билан бориб, Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев билан учрашган. Икки давлат раҳбарлари товар айланишини ошириш, корхоналар билан бизнес объектлари ўртасидаги ҳамкорликни, Қирғиз-Ўзбек инвестиция фондини тузиш, транспорт потенциалидан мақсадли фойдаланиш, сув ресурслари ва энергетикадан фойдаланиш тармоғидаги ҳамкорликни, чегара масаласини ҳал қилишга келишишган.