Ҳукумат қирғиз фуқароларини Суриядаги уруш ҳудудидан эвакуация қилади

Юстиция вазирининг ўринбосари Марат Канулкулов 10 март куни парламент йиғинида ҳукумат Суриядан қирғизистонлик фуқароларни эвакуация қилиш учун махсус самолёт юбориши бўйича буйруқ чиқаргани ҳақида маълум қилди.

Унинг айтишича, ҳукумат молиявий санкциялар турида жазо олган қирғиз фуқароларига ёрдам беради.

«Ҳукуматнинг буйруғи чиқди. Махсус делегация боради. Олиб келишади. Ҳукумат уларнинг жаримасини тўлаш мажбуриятини ўз зиммасига олади, шундан сўнг улар Қирғизистонга қайтарилади», — деб билдирди Канулкулов.

Бироқ ҳукуматнинг ва Ташқи ишлар вазирлигининг матбуот хизмати бу ҳақда аниқ маълумотлар йўқлигини айтди.

Террор гуруҳларнинг чақириғи сабаб Суриядаги уруш бўлаётган ҳудудларга бориб қолган аёллар билан ёш болаларни олиб кетиш илтимоси билан қирғизистонликлар бир неча йилдан бери мурожаат қилишади.

«Ҳукумат бизга ҳеч нарса демади. Мен қизимни ва менга каби оналарнинг болаларини Қирғизистонга қайтариш учун ҳаракатни тўхтатмадим. Ташқи ишлар вазирлиги ва Миллий хавфсизлик бўйича давлат қўмитасига мурожаат қилдим. Энди ҳукумат раҳбари билан учрашмоқчиман», — дейди Хамида Якубова.

2019 йилдан бошлаб Қозоғистон ҳукумати Яқин шарқдаги уруш майдонларидан ўз фуқароларини олиб келиш бўйича операцияларни ўтказишган. Расмий маълумот бўйича, «Жусан» операцияси асосида Суриядан 600 қозоқ фуқароси, уларнинг орасида 400 бола чиқарилган.

Ўзбекистон ва Тожикистон ҳам ватандошларини уруш ҳаракатлари бўлаётган ҳудуддан чиқариб кетиш ҳаракатларини давом эттирмоқда.