Болот Темиров: Умрбод қамоққа ҳукм қилинган Жаниш Бакиев Олматида бўлгани ҳақиқат

Журналист Лейла Саралаева фейсбукда «Дўстлик Плаза, Олмота, бугун. Бакиевлар келяпти!» деган ёзув билан 10 мартда сурат эълон қилган. Унда собиқ президент Курманбек Бакиевнинг укаси Жаниш Бакиевга ўхшаш одамни кўриш мумкин.

 

Прислали фото. Достык Плаза, Алматы, сегодня. Бакиевы возвращаются!

Опубликовано Лейлой Саралаевой Среда, 10 марта 2021 г.

Factcheсk.kg нашрининг асосчиси Болот Темиров сурат қаерда олинганини ва у ким эканини текширди. Темиров сурат ҳақиқатдан ҳам Олмота шаҳридаги «Дўстлик Плаза» савдо марказида олинганини билдирди.

«Лифтнинг деворида коронавирус ҳақида огоҳлантириш ёзилган маълумот қоғозларини кўриш мумкин. Ҳақиқатдан ҳам бу расмий турдаги графика плакатлари. Устки томонида Қозоғистонинг давлат органларини номлари ёзилган. Соғлиқни сақлаш вазирлигининг фейсбукдаги саҳифасида бу огоҳлантиришлар 2020 йилнинг 27 январида пайдо бўлган. Демак, биз бундан икки хулоса чиқарсак бўлади. Биринчиси сурат ҚОзоғистонда олинган ва бу сурат ўтган йилнинг январь ойидан кейин олинган десак янглишмаймиз», — деди Темиров.

Шунингдек журналист Жаниш Бакиев қўшни давлатда бўлганини тасдиқлади. Бунинг сабабини Бакиевлар Интерполнинг қидирувида йўқлиги билан тушунтиришди.

«Ижтимоий тармоқлардан мана шу марказда олинган сурат топиб унга солиштирамиз. Таблоси ва босқичлари бор панель бир хил жойлашган. Ёнида мана шу баландликда лифтдан фойдаланиш қоидалари туради. Лифтдаги плиталарнинг ўлчамлари ҳам мос келмоқда. Ҳақиқатдан ҳам лифтнинг бундай модели Олмотадаги савдо марказига ўрнатилган. Сочлари ва қулоқ тузилишлари бир хил. Шунингдек юзидаги доғлари ҳам ўхшаш. Демак бу собиқ президентнинг укаси экани ҳақиқат ва Жаниш Бакиев Олмотадаги «Дўстлик Плаза» савдо марказида бўлгани рост», — деб тушунтирди Темиров.

Жаниш Бакиевни турмуш ўртоғининг Қирғизистонга келиши

2021 йилнинг 27 январида қўшиқчи Айчурўк Султанова фейсбук саҳифасига Жаниш Бакиевнинг аёли Орозгул Токторбаева билан тушган суратини чиқарган. Бироқ Султанова кўп ўтмай суратни ўчириб қўйган.

“«Достор» гуруҳининг жозибали, меҳрибон дўстимиз Орозгул Токторбаева келиб, қувончимиз чексиз. Яхши лойиҳа билан келди. Ишингизга омад!» — деб ёзган Султанова.

Орозгул Токторбаева сўнгги йилларда Жаниш Бакиев билан Минск шаҳрида яшаган. Уларнинг икки нафар фарзанди бор.

Жаниш Бакиев — Қирғизистоннинг қочқин президенти Курманбек Бакиевнинг укаси. У давлатни акаси бошқарган вақтда Давлат кузатув хизматини бошқарган.

Суд 2013 йили 2010 йилдаги апрель инқилобида қулатилган президент Курманбек Бакиевни сиртдан 24 йилга озодликдан маҳрум қилган, укаси Жаниш Бакиев умрбодга кесилган.

Улар президент аппаратининг собиқ етакчиси Медет Садиркуловнинг ўлимига алоқаси бор деб айбланишган. Суд Жаниш Бакиевни одам ўлдириш, қийноқ, одам ўғирлаш, УЖН тузиш ва ўлган одамнинг жасадини таҳқирлаш бўйича айбдор деб топган.

Суд оғир ва ўзгача оғир жиноят қилгани учун Жаниш Бакиевни «генерал-лейтенант» ҳарбий мақомидан маҳрум қилган.

Ҳозирда ака-ука Бакиевлар Беларусда яшайди — уларни Қирғизистоннинг собиқ ҳукумат раҳбари, Курманбек Бакиевнинг сафдоши Данияр Усонов (Даниил Уриский) бошчилигидаги БУБК компанияси билан боғлашади. «Уриский» Данияр Усонов эканини билгани билан Беларуснинг президенти Александр Лукашенко уни Данияр деб атаб, қирғизлар ҳақида айтиб юрган.

БУБК — 2016 йили очилган Белорусиянинг давлат ишхонаси. У ўзининг ва чет давлатларининг маблағлари эвазига Беларуснинг агро енгил саноатига 1 млрд доллар сармоя киритишни кўзлаган.