МХДҚнинг ТИЗОсига қамоққа олинган депутат Дуйшўн Тўрўкулов Жогорку Кенешнинг 11 мартдаги йиғинига келди.
У журналистларнинг саволларига жавоб бераётиб, уни 10 мартда Бишкекнинг Биринчи май туман суди уй қамоғига чиқарганини билдирди.
«Адвокатларнинг илтимоси билан чиқаришди. Менга қўйилган айб бўйича ҳаммангиз биласизлар, шу сабаб мени қамоқда сақлашга асос бўлмаган кўринади», — деди депутат.
Депутат Торокулов объяснил, как оказался в числе проголосовавших за Конституцию 3 марта. Он дал доверенность на голосование Акылбеку Жапарову. pic.twitter.com/ESzjpklY59
— Kloop (@kloopnews) March 11, 2021
Тўрўкулов Ўшдаги терини қайта ишловчи заводни босиб олишга ва коррупцияда гумон қилиниб, МХДҚ томонидан 15 январда қўлга олинган. Кейин у махсус хизматнинг ТИЗОсига киритилган.
Шунингдек у ўзига қўйилаётган айбларнинг ҳаммасини туҳмат деб, яқин кунларда суд ҳам тегишли қарор чиқаришини айтди. Тўрўкулов бундай ҳаракатларни сиёсий таъқиб деб ҳисоблайди. Фақатгина ўлкада ҳукумат алмашгандан кейин бўлаётган жараёнларга дуч келгани билан боғлади.
«Сиёсий таъқиб деб ҳам ҳисобламайман. Менга шикоят қилаётганлар бўлмоқда. Бугун бўлаётган амалдаги дастурга тўғри келиб қолдик шекилли», — деди халқ вакили.
«Жапаровга чин юракдан ишонаман»
Янги Конституция бўйича референдум тайинлаш ҳақидаги қонун лойиҳасига биринчи ўқишда овоз берганларнинг орасида Дуйшўн Тўрўкулов ҳам бўлган. Бироқ у қандай овоз бергани муҳокамага сабаб бўлган. Чунки овоз берилган вақтда у МХДҚнинг ТИЗОсида қамоқда бўлган. Тўрўкулов у қонун лойиҳасига қандай овоз берганини қуйидагича тушунтирди.
«Ишончномани Акилбек Жапаровга ёзма равишда СИЗОдан ўша ердаги ходимлар орқали берганман. Шу асосида овоз берилган. Жапаровга «сизга чин юракдан ишонаман, сизнинг қарорингизга тўлиқ қўшиламан» деб берганман», — деди у.
Бироқ у журналистларнинг «Сиз қайси қонун лойиҳаси бўйича ишончнома бергансиз?» деган саволини жавобсиз қолдирди.
Ўтган ҳафтада аниқроғи, 3 мартда Конституция бўйича референдум тайинлаш ҳақидаги қонун лойиҳаси биринчи ўқишда маъқулланган. 11 мартдаги йиғинда унга иккинчи ўқишда ҳам овоз берилиши айтилмоқда. Бироқ у бугунги йиғиннинг кун тартибига кирмаган.
Дуйшўн Тўрўкулов — «Душка»
Дуйшўн Тўрўкулов — парламентда «Бир Бол» фракциясидан депутат, 2017 йили Чолпон Жакупова мандатини топширгандан кейин унинг ўрнига келган. Туркияда ўлдирилган хитойлик тадбиркор Айэркен Саймаити билан таниш бўлган.
Шунингдек Тўрўкулов 2020 йили 4 октябрда ўтган парламент сайловига ҳам мазкур партия билан қатнашган. Сайловнинг натижасидан норози бўлганлар митингга чиқиб, 5 октябрда ўлкада тартибсизликлар бошланган.
6-октярбда Ўшнинг мэри Таалайбек Сарибашов ишдан кетгани ҳақида айтилгандан кейин Тўрўкулов ўзини Ўшнинг мери деб эълон қилган. Эртаси куни Сарибашовни қўллаш митинги ўтиб, у хизмат ўрнига қайтарилган.
Бундан ташқари, Тўрўкулов «Душка» лақаби билан таниш. Шаҳарнинг собиқ мери Мелис Мирзакматов Тўрўкуловни “ «Душка» менин кадрим. Бу болани Ўш шаҳар спорт қўмитасини раҳбари этиб тайинлаганман» деган.
Уй қамоғи нима?
Уй қамоғи айбланувчининг эркин юришини чеклайди. Бундан ташқари, маълум бир одамлар билан гаплашиш, куну тун ёки куннинг аниқ бир вақтида уйдан чиқиш, суд рухсатисиз маъмурий ҳудуддан чиқиш, телефон ва Интернетдан фойдаланиш тақиқланади.
Тергов суди ўз қарорида уй қамоғининг шартларини: унинг муддатини, гумондорнинг ўрнини, гумондор ёки айбланувчига тақиқлар ва/ёки чекловларни белгилайди. Шунингдек, қарорда қўйилган чекловларга амал қилинишини назорат қилиш вазифаси топширилган орган ёки хизмат вакили ҳам кўрсатилади. Назорат учун турли техник-аудиовизуал ёки электрон воситалардан фойдаланилади. Асосийси, улар қонун доирасида қўлланилиши керак. Агар одам уй қамоғининг шартларини бузадиган бўлса, унда у қамоққа олинади.