Ҳукумат Иқтисодий жиноятчиликка қарши курашиш бўйича давлат хизматини (молия полицияси) тарқатиш учун ликвидацион комиссия тузди. Бу ҳақда ҳукуматнинг матбуот хизмати 9 мартда маълум қилди.
Ликвидацион комиссия молия полициясининг ходимларини ишдан бўшатиш ва тегишли тўловларни тўлаб бериш, шунингдек муассасанинг қарзларидан қутилиш бўйича чоралар кўради. Бундан ташқари, комиссия тарқатилган муассасанинг мулкларини рўйхатга олиб, қўзғалган ишларни тегишли ҳуқуқни ҳимоя қилиш органларига ўтказиб беради.
«Азаттык» нашри шахсий манбаларига таяниб, финполнинг 400га яқин ходими ишсиз қолишини маълум қилди. Уларнинг 300 офицер, қолган 100га яқин одам хизмат кўрсатувчи ва техник персонал.
Премьер-министр Улукбек Марипов молия полицияси «талабдагидай ишлаган эмас» деган сабаб билан муассасани 5 мартда тарқатган. Бироқ муассасанинг ёпилиши ҳақидаги гаплар янги ҳукумат таркиби тасдиқлангандан кейин пайдо бўла бошлаган.
Олдин молия полицияси Ички ишлар вазирлигига қўшилиши айтилган, бироқ Улукбек Марипов бу маълумотни рад этган.
«Ҳозир финпол тарқатилади ёки ИИВнинг таркибига киради деб аниқ айтиб бўлмайди. Муассаса ИИВнинг тизимига кирмаслиги аниқ. Бу алоҳида орган бўлиши мумкин. Бироқ текширув тармоғида муаммолар бор, шу сабаб муассасанинг функцияларини қараб чиқамиз», — деган Марипов Жогорку Кенешнинг йиғинида.
Октябрь воқеаларидан кейин Иқтисодий жиноятчиликка қарши курашиш бўйича давлат хизматини «Чон Казат» партиясининг лидерларидан бири Сиймик Жапикеев бошқарган. Жапикеев Молия полицияси тарқатилади деган маълумотдан кейин норозилик билдириб, фейсбукда «финполни халқ қўллайди, финпол халққа ишлайди» деб ёзган.
«Дўстлар бомисизлар? Финполицияни тарқатишмоқчи, сизлар қандай фикрдасизлар? Что-то бошқача бўлмоқда... Дўстлар, финпол енгилиб қоламизми?» — деб савол берган Жапикеев.