Жапаровнинг номи ва мақомига ёпиниб иш қилганлар жавобга тортилади — Галина Байтерек

280

Президентнинг матбуот котиби Галина Байтерек бир қанча одамларни Садир Жапаровнинг қўллови остида иш олиб боряпмиз деган билдирувларини инкор қилди.

«Бу одамларнинг номлари турли жанжаллар билан можароларда аралашиб юрибди. Шу сабаб Садир Жапаровни сайлов вақтида „ўз“ ва „ёт“ деб бўлмаслигини билдирганини ёдга солмоқчиман. Ҳеч кимга ҳеч қандай қўллов бўлмайди. Садир Жапаровнинг бундай позицияси ҳозир ҳам ўзгармаган», — деб билдирди Байтерек.

Давлат раҳбарининг номи ва мақоми билан иш қилган айрим фуқаролар «ноқонуний, қилган ишлари учун» давлат қонунлари доирасида жавобгарликка тортилиши керак деб таъкидлайди матбуот котиби. Байтерекнинг айтишича, бундай ҳаракатлар «олиб борилаётган давлат ислоҳотларига бўлган ҳақиқий провокация».

«Мен барча қирғизистонликларни Президентнинг номи ва мақомини қоралаган бундай одамларга ишонмаслик ва бундай воқеалар ҳақида ҳуқуқни ҳимоя қилиш органларига маълум қилишга чақираман. Бу нарса давлатнинг бошқа юқори лавозимдагиларнинг ва сиёсатчиларнинг қўллови соясида юрганларнинг ҳаммасига тегишли», — деб таъкидлади Байтерек.

Бундан ташқари, матбуот котиби Жапаров «қариндошларимнинг бирини қонун бузгани аниқланса, у жавобгарликка тортилади» деганини ҳам эсга солиб, «кадр сиёсати амалдорлар билан сиёсатчиларнинг қариндошлик алоқалари билан эмас, тажрибаси ва жавобгарлик принципи билан олиб борилади» деб ваъда қилганини қўшимча қилди.

Байтерекнинг айтишича, олдин «қонун бузганларнинг кўпи ҳукуматдан паноҳ топиб олишарди», бунга қирғизистонликлар кўниб қолишган. Фақат бу эмас, давлат ходимлари билан уларнинг қариндошларини қонун бузишларига ҳам кўникиб қолишган. Бироқ қирғизистонликлар бугунги кунда «шундай нотўғри тажрибани йўқ қилиш учун бирлашиши керак».

«Амалдорлар, давлат хизмати ходимлари ўз чўнтаклари ёки қариндошлари билан дўстларининг манфаати учун эмас, халқ учун ишлаши керак. Яна бир марта такрорлайман, бўлаётган ва режалаштирилган ислоҳотларнинг ҳаммаси шунга йўналтирилган, бу ҳаракатларнинг ҳаммаси амалга ошиши учун фуқароларнинг ёрдами жуда муҳим», — деб якунлади Байтерек.