Садир Жапаров 11-12-мартда давлат сафари билан Ўзбекистонга боради

Давлат раҳбари Садир Жапаров 11-12 мартда Ўзбекистонга давлат ташрифи билан боради. Бу ҳақда президент аппаратининг матбуот хизмати билдирди.

Маълумотда айтилишича, Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев билан икки томонлама музокаралар режалаштирилган. Давлат раҳбарлари ўзаро ҳамкорлик ва самарали ўзаро алоқанинг келажагини муҳокама қилишади.

«Қирғизистон билан Ўзбекистон стратегик ҳамкорлар. Биз ўзаро алоқаларнинг барча соҳаларида юқори даражадаги ҳамкорлик билан сифатланган иноқ қўшничилик ва дўстлик муносабатларимизни бундан ҳам ривожлантириш ва мустаҳкамлаш ниятидамиз», — деб билдирди президент аппаратининг ташқи сиёсат бўлимининг раҳбари Дастан Дуйшокеев.

Шу билан бирга, сафар давомида Садир Жапаровни Ўзбекистоннинг Олий Мажлиси Сенатининг раисаси Танзила Нарбаева, Олий Мажлиснинг қонун чиқарувчилар палатасининг раиси Нурдинжон Исмоилов ва Ўзбекистоннинг бош вазири Абдулла Арипов билан икки томонлама учрашувлари режалаштирилгани маълум бўлди.

Бундан ташқари, давлат раҳбарининг матбуот хизмати маълумоти бўйича, Жапаров қирғиз-ўзбек савдо-иқтисодий муносабатларини ривожлантириш мақсадида олдиндаги сафар давомида бизнес-форумини ҳам ўтказади.

Февраль ойининг охирида Ўзбекистоннинг ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов иш сафари билан Қирғизистонга келган ва Садир Жапаров билан учрашган. Бу учрашувда Қирғизистон президентини Ўзбекистонга бўлган олдиндаги сафарини ташкил қилиш бўйича масалалар муҳокама қилинган.

Бу Садир Жапаровнинг президент сифатида чет давлатларига бўлган учинчи ташрифи бўлади. Бунга қадар у Россия ва Қозоғистонга бориб келган.