Миллий статистика қўмитаси ва «БМТнинг аёллар» тузумининг Қирғизистондаги офиси 8 март Халқаро аёллар куни муносабати билан Қирғизистондаги аёллар ва эркаклар ҳақида статистика тайёрлади.
Материалда қирғизистонлик аёллар қайси тармоқларда ишлашади ва фанча маош олиши ҳақида маълумот берилган. Бундан ташқари, бу маълумотга кўра, Қирғизистонда раҳбар хизматидаги ва депутат аёлларнинг сони оз.
Қизлар кўпроқ ўқийди
Миллий статкомнинг маълумоти бўйича, тўлиқ ўрта билим олган ўқувчиларнинг кўпини қизлар ташкил қилади, 10-11-синфлардаги ўқувчиларнинг 55%и — қизлар. Ўғил болалар касб ўрганиш учун ўрта мактабни 9-синфдан кейин ташлаб кетишади.
Шунингдек, дастлабки ҳунар ўргатиш муассасаларида ўқувчиларнинг 70%ни ўғил болалар ташкил қилади. Шу билан бирга олий ўқув юртида қизлар кўпроқ ўқийди, улар талабаларнинг 52%ни тузади.
Билим бериш тармоғида мутахассисликлар бўйича ўқиган талабалар орасида қизлар кўп — 86%, техник билимларда болалар — 64%. Меҳнат бозорида эркакларга қараганда аёллар оз. 2019 йили олий маълумотга эга бўлиб, ишлаган фуқароларнинг умумий сонида аёлларнинг улуши 27%ни тузди, эркакларнинг улуши эса — 18%, ўрта билимга эга бўлганлар орасида аёллар 17%, эркаклар 8%ни ташкил қилди.
Хотин-қизлар қаерда ишлаб, қанча даромад топади?
2019 йили ишга яроқли аёлларни бандлик даражаси 48%ни тузса, иқтисод тармоғида ишлаган аёлларнинг ўртача ёши 39 ёшни тузди.
Деярлик «аёлларга мос» дейилган тармоқлар — соғлиқни сақлаш, ижтимоий таъминлаш, билим бериш, меҳмонхона ва ресторанлар тармоғи, савдо-сотиқ.
2020 йилнинг ноябрь ойидаги суриштирувларга таянсак, бутун республика бўйича аёллар маошининг эркакларнинг ойлигига нисбатан иштироки 75,4%ни тузган.
Унга кўра, 2019 йили аёллар эркакларга нисбатан ўрта ҳисоб билан 4 303 сомга кам пул топишган. Ўрта даражадаги аёл 2019 йили ойига 14 421 сом топган, эркаклар эса — 18 724 сом.
«Аёллар билан эркакларнинг меҳнат ҳақининг даражасидаги фарқи уларни турли тармоқда иш билан таъминланишига боғлиқ. Аёллар кўпроқ иш ҳақи оз бўлган билим бериш ва соғлиқни сақлаш муассасаларида ишлашади», — деб таъкидлашди миллий статқўм.
Бундан ташқари, ўлкадаги 100 эркакнинг ичидан 76си ишлайди ёки иш излаб юради, 100 аёлнинг орасидан ишлаганлари — 46. Унга кўра, шаҳарда 100 аёлнинг 50 ишлайди, қишлоқларда — атиги 43.
Шунингдек, иш хўжалигини тебратганларнинг 97%и — аёллар. Иқтисодий томондан фаол бўлмаган аҳоли орасида аёлларнинг улуши 70%ни тузади.
Унда 100 фаол бўлмаган аёлнинг орасидан 45и уй бекаси бўлгани учун ишламайди. 100 фаол бўлмаган эркакнинг орасидан учови уй хўжалиги билан банд бўлгани учун ишламайди.
Аёллар орасида ишсизлик эркакларга қараганда юқори. Аёл қанчалик ёш бўлса, шунча ишламаслик эҳтимоли юқори.
20-24 ёшдаги 100 эркак ичидан 64 ишлайди, 100 аёл ичидан 29 ишлайди. Бундай кўрсаткич қирғизистонлик аёллар шу ёшда турмушга чиқиб, биринчи боласини туққанидан келиб чиқмоқда.
«Жамиятда гендерни қабул қилиш бўйича ўтказилган текширув натижаларига кўра, аёллар ва эркакларнинг 80%и оилада аёл киши уй ишлари билан машғул бўлиб, болаларни боқиши керак, эркак киши эса пул топиш ишлаши керак деб ҳисоблайди», — деб таъкидланади материалда.
Неча ёшда турмушга чиқишади?
Миллий статқўмнинг маълумотига кўра, 2020 йили 40 минг аёл турмушга чиққан, уларнинг орасидан 97%и биринчи марта турмушга чиққан. Биринчи марта турмушга чиққан аёлларнинг ўрта ёши 24, иккинчи марта турмушга чиққанларники 35 ёшни ташкил қилади. Қирғизистонда статистика бўйича аёллар биринчи фарзандини 24 ёшида туғади, умрининг охиригача уч болани онаси бўлади.
Аёллар ва эркаклар вақтдан қандай фойдаланади?
Миллий статқўмнинг маълумоти бўйича, эркаклар ўрта ҳисоб билан 5 соат кўпроқ ишлашади. Шаҳарларда эркаклар ҳафтада 43 соат, аёллар 41 соат ишлайди. Фарқ қишлоқ яшовчиларининг ҳисобидан келиб чиқади, қишлоқларда эркаклар ҳафтасига 38 соат, аёллар 30 соат ишлайди.
«Бироқ аёллар турмушда ҳақ тўланмайдиган ишларга кўп вақт сарфлашади. Шаҳарда эркаклар уй ишларига кунига 1 соат, аёллар — 3,5 соат вақт сарфлайди. Қишлоқдаги эркаклар уй ишларига ҳар куни 1,5 соат, аёллар — 5 соат сарфлайди», — деб таъкидланади материалда.
Етакчи ва депутат аёллар оз
Етакчи ва ишчи бўлиб ишлаган аёллар оз, бироқ турли даражадаги мутахассис аёллар кўп.
Бундан ташқари, 100 давлат ходими орасида 39 аёл бор. Сиёсий ва махсус хизматларда эркаклар кўп ишлайди: 25 аёлга 75 эркак тўғри келади. Давлат органларида аёллар энг кўп давлат рўйхатга олиш хизматида, миллий статқўмда, меҳнат вазирлигида ишлашади.
Шунингдек маҳаллий ўз-ўзини бошқариш органларида 100 кишидан 34 аёл, Жогорку Кенешдаги 120 депутатнинг ичидан 20 депутат аёл бор.